close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Битта овсар бедин Доналд Трампни итдек отиб ташламоқчи бўлди

Кеча, 13 - июл куни Доналд Трампга қуролли ҳужум уюштирилди.

Кеча, 13 - июл куни Доналд Трампга қуролли ҳужум уюштирилди.
Америка Қўшма Штатларининг (АҚШ) собиқ президенти ва яна президентликка номзод Доналд Трампга нисбатан қуролли ҳужум уюштирилди.
Республикачилар партиясидан номзод Трамп, Пенсилваниядаги сайловолди митингида нутқ сўзлаётганида, тахминан 7 та ўқ овози эшитилди. Биринчи овоздан кейин Трамп минбарда ўнг қулоғини ушлаб, юзи қонга беланган ҳолда кўринди.
Тан соқчилар томонидан минбардан туширилган Трамп муштини ҳавога кўтариб, тарафдорларига салом йўллади.
Митинг майдонида ваҳима давом этар экан, тан соқчилар Трампни зирҳли машина орқали ҳудуддан олиб қочди.
Маҳаллий Соғлиқни сақлаш марказига олиб борилган Трампнинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.
Федерал тергов бюроси, полиция томонидан воқеа жойида ўлдирилган ҳужумчининг 20 ёшли Томас Крокс эканини маълум қилди. Суриштирув ишлари давом этаётгани маълум қилинди.
Митингда иштирок этган бир киши ҳалок бўлгани, 2 киши эса тан жароҳати олгани билдирилди.
Ҳужумчининг учрашув майдони ташқарисидан ярим автоматик милтиқ билан ўқ узгани таъкидланди.
Трамп мавзу ҳақида берган биринчи баёнотида, ўнг қулоғининг юқори қисмидан ўқ еганини маълум қилган ҳолда: “Юртимизда бундай воқеа юз берганига ишониш қийин”, - деди.
Ўқ тегишидан кейин ишларнинг ўз йўлида кетмаганини ҳамон англаб етганига эътибор қаратган Трамп, кўп қон йўқотганини ўз сўзига илова этди.
АҚШ Махфий хизмати ва хавфсизлик ходимларига тезкор аралашуви учун миннатдорчилик билдирган Трамп, сайлов кампанияси ҳудудида ҳаётини йўқотган шахснинг яқинларига таъзия изҳор этди.
Доналд Трамп ўқ узган ва ким экани номаълум бўлган ҳужумчининг ҳам ҳалок бўлганини таъкидлаб, унинг шахси ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирди.
Трамп келаси ҳафта Республикачилар партияси конгрессида қатнашишини ҳам маълум қилди.
АҚШ Президенти Жо Байден Трампни нишонга олган ҳужумдан кейин матбуотга берган баёнотида, Трампни нишонга олган ҳужумни ҳамма қоралаши кераклигини таъкидлаб, “АҚШда бундай зўравонликка ўрин йўқ”, - деди.
Бундай воқеалар содир бўлишига йўл қўйилмаслиги кераклигини таъкидлаган Байден, “Буни асло кўрмасликка ола олмаймиз”, - дея гапирди.
Байден, Трамп билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase