Исроилнинг Рафаҳ чегара дарвозасини 72 кун ёпиқ ушлаб туриши натижасида даволаниш учун Ғазо секторини тарк эта олмагани учун ҳаётдан кўз юмганлар сони 292 нафарга этди.
Ҳукуматнинг Ғазодаги матбуот офиси ёзма баёнотида:
Исроил ҳужуми натижасида Рафаҳ чегара дарвозаси ёпилганига 72 кун бўлди.
Бу даврда жароҳатланганлар ва беморлар хорижда даволаниш имкониятидан маҳрум бўлганлиги таъкидланди.
Баёнотда, Рафаҳ чегара дарвозасининг ёпилиши билан Ғазо сектори ташқарисида даволана олмагани учун ҳаётдан кўз юмган фаластинлик сонининг 292 нафарга етгани қайд этилди.
Баёнотда, даволаниш учун Ғазо секторидан ташқарига чиқиб кетиши керак бўлган ярадор ва касаллар сонининг 3 минг 500 дан ортиқ бўлгани билдирилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 25 минг киши Ғазо сектори ташқарисида даволаниш учун мурожаат қилгани, лекин чегара дарвозасининг ёпилиши билан касал ва ярадорлар бундан маҳрум бўлганига эътибор қаратилди.
Рафаҳ чегара дарвозаси ёпилиши натижасида қурбонлар сони 292 нафар етди
Исроилнинг Рафаҳ чегара дарвозасини 72 кун ёпиқ ушлаб туриши натижасида даволаниш учун Ғазо секторини тарк эта олмагани учун ҳаётдан кўз юмганлар сони 292 нафарга этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|