close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой ҳукумати масжид ва минораларни йўқ қилишда давом этмоқда

Ички Мўғулистон, Хэньань, Нинся ва Ганьсу вилоятларида масжид ва миноралар ХХР ҳукумати қарори билан йўқ қилинмоқда. Бу ҳақида Британиянинг Independent газетаси хабар қилади. Хусусан, нашр маълумотларига кўра, Хитойнинг энг кўп сонли мусулмон миллати – хуэй яшайдиган Линься шаҳри яқинида гумбаз ва миноралар портлатилди.

Бундан ташқари, газетанинг ёзишича, ҳукумат Юньнань вилоятида учта масжидни ёпди, бутун мамлакат бўйлаб эса араб ёзувидан фойдаланиш тақиқланди.
Эслатиб ўтамизки, 2018 йил августида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқарма вакиллари уларнинг қўлига Шинжон лагерларида 1 миллионга яқин уйғурлар «қонунга хилоф равишда ушлаб туриган бўлиши мумкин» эканлиги ҳақида «объектив маълумотлар» келиб тушганлигини маълум қилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase