Бундан ташқари, суд аниқлашича, қатнашчилар «ҳақоратли мазмундаги ва ҳукуматга қарши матн билан мусиқа яратиш йўли орқали жамоатчилик фикрига таъсир этишга уринган, шунингдек, мухолифатчи ОАВга интервью берган».
Фронтмен Никан Хосрави айтишича, уларни қатл этиш фикридан қайтилган, чунки «агар сиз Худони ёмонласангиз ва Унинг мавжудлигига шубҳа қилсангиз, У сизни кечириши мумкин». Бунда мусиқачи Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлаганлик учун ўлим жазоси кўзда тутилганини айтди.
Confess қатнашчилари 2015 йил ҳибсга олинган ва дастлаб ўлим жазосига ҳукм қилинган. Энг қаттиқ жазодан қутилиб қолиб, мусиқачилар гаров эвазига қўйиб юборилди ва якуний ҳукмни кутдилар. Улар Туркияга қочиб кетишга қарор қилдилар, кейинроқ эса Норвегияда сиёсий бошпана олдилар. Ҳукмга жавобан улар ўтирган Эрон қамоқхонаси шарафига шундай деб аталган янги Evin қўшиғини ёздилар.
Эрон гуруҳи хеви-металлга иштиёқи туфайли 14 йил қамоқ жазоси ва дарра билан жазоланди
Эроннинг Confess металл-гуруҳ қатнашчилари исломни таҳқирлайдиган қўшиқ учун 14,5 қамоқ жазоси ва 74 марта қамчи билан зарба беришга ҳукм қилинди. Бу ҳақида Loudwire журнали хабар қилади. Мусиқачилар нафақат динни таҳқирлашда, балки амалдаги режимга ва мамлакат президентига қарши норозиликларда ҳам айбланмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси