close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда мажбурий хизматга чақирув

Россия Украинанинг баҳорги ҳужумларига тайёрланмоқда. Ғарб Украинага бераётган ёрдамини камайтиришига қарамай Россия президенти Владимир Путин 150 минг кишини мажбурий ҳарбий хизматга чақириш кампаниясини бошлади.

Кремлдан берилган хабарда Россия президенти Владимир Путин 18-30 ёш орасидаги 150 минг Россия ватандоши бўлган эркакларни баҳор мавсумида мажбурий ҳарбий хизматга чақирувчи қарорни имзолагани айтилди.
Россия парламентининг юқори қаноти Федерация кенгаши мажбурий ҳарбий хизмат учун татбиқ этиладиган энг юқори ёш чегарасини 27 дан 30 чиқаришни тасдиқлайдиган қонунни ўтган йил август ойида қабул қилганди. Қонуни жорий йилнинг 1 январидан кучга кирганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase