close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудиялик илоҳиёт мутахассиси мусулмон аёллар учун дресс-кодни ислоҳ қилишга чақирди

Саудия Арабистонида нуфузли ислом олими мамлакатдаги аёллар учун дресс-кодни ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида консерватив қироллик учун инқилобий ҳисобланган фикр билдирди ва бу билан жамиятда қизғин мунозараларга сабабчи бўлди.

«Мен аёлларнинг омма олдида абайи кийишга мажбур қилинишига ҳеч қандай сабаб кўрмайман. Агар у танаси ва сочларини ёпиб турадиган исталган нарса кийса, кийимнинг ранги ва моделидан қатъи назар, бунга рухсат берилади», – деди шайх Аҳмад бин Қосим ал-Ҳамдий телеэфирда, иқтибос келтиради IslamNews.
Шунингдек, шайх ал-Ҳамдий ниқобларга қарши фикр билдирди ва уларни замонавий дунёда аёлларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун тўсиқ деб ҳисоблашини қайд этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase