close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Крокусга ҳужум қилган террорчилар ҳибсга олинган, деди ФСБ раҳбари

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Москва чеккасидаги «Крокус Сити Холле»да қонли теракт иштирокчилари ҳибсга олинганини эълон қилишди. ФСБ директори Александр Бортников қотилларнинг қўлга олинишини эълон қилди, деб хабар беради РИА Новости Кремл матбуот хизматига таяниб.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Москва чеккасидаги «Крокус Сити Холле»да қонли теракт иштирокчилари ҳибсга олинганини эълон қилишди. ФСБ директори Александр Бортников қотилларнинг қўлга олинишини эълон қилди, деб хабар беради РИА Новости Кремл матбуот хизматига таяниб.
Хавфсизлик агентлиги раҳбари президент Владимир Путинга теракт билан боғлиқ қидирув ишлари натижалари тўғрисида хабар берди. 11 гумондорнинг қўлга олиниши эълон қилинди, шу жумладан «Крокус»га ташриф ьуюрганларни бевосита ўлдирган тўрт жангари.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари олдида теракт иштирокчиларининг барча шерикларини аниқлаш  вазифаси турибди. Ҳибсга олинганларнинг шахси ҳали ошкор қилинмаган.
Шу билан бирга, Mash телеграм-канали Брянск вилоятида, Украина билан чегара яқинида тўрт гумондор қўлга олинганини хабар қилмоқда.
Ҳозирча терактда ҳалок бўлганлар сони аллақачон 90 кишидан ошган, улардан камида учтаси болалардир. Юздан ортиқ одам жароҳат олди. Аксарият одамларда ўқ жароҳатлари, куйишлар ва ёниш маҳсулотлари билан заҳарланиш мавжуд.
Кеча Красногорскдаги «Крокус сити холл» бир гуруҳ қуролланган одамлар томонидан ҳужумга учради. Улар бинога ўқ отиш билан кириб, тўсқинлик қилган ҳар бир кишига ўқ отишни бошладилар. Шундан сўнг, улар аудиторияга кириб, улар отишма уюштирдилар, шундан кейин ўт қўйишди. Бундан ташқари, фавқулодда вазият содир бўлган жойда портлашлар содир бўлди. Шундан сўнг, Крокус биноси аланга билан қопланган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase