«Крокус Сити Холл» га ҳужум қилганлардан икки нафари Россиядаги яшаш муддатини янгилаш учун Туркияга бориб келган
Уларга нисбатан ҳеч қандай «қидирув санкциялари» қўлланилмаган, улар Туркия ва Россия ўртасида ўз паспортлари бўйича бемалол саёҳат қилишлари мумкин эди
Россия пойтахти Москвада 137 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумни уюштирган ҳужумчилардан икки нафари узоқ муддатдан бери Москвада яшаб, мамлакатда қолиш муддатини узайтириш учун қисқа муддатга Туркияга кириб-чиқиб юрган.
Унинг учун жавобгарликни «ИШИД» террор ташкилоти ўз зиммасига олган Москвадаги террорчилик ҳаракатини содир этган Тожикистон фуқаролари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.
Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга кўра, ҳужум қилганларнинг икки нафари - Тожикистонда туғилганлар узоқ вақт давомида Москвада яшаб келганлиги аниқланган. Россияда қолиш муддатини узайтириш учун мамлакатни тарк этиши керак бўлган ҳужумчилар, Туркиянинг географик яқинлиги ва Россия-Украина урушидан кейин жорий қилинган эмбарго туфайли Туркияга келган. Уларга нисбатан ҳеч қандай «қидирув санкциялари» қўлланилмаган, улар Туркия ва Россия ўртасида ўз паспортлари бўйича бемалол саёҳат қилишлари мумкин эди
- Иккаласи ҳам Россияда радикаллашган
Ҳужум иштирокчиларидан бири Шамсидин Фаридуни 20 феврал куни Россиядан Туркияга учиб, Истанбулдаги Фотиҳ меҳмонхонасида қолиб, 2 март куни Истанбул аэропортидан Россияга учиб кетган.
Уларнинг яна бири Сайдакрам Ражабализода 5 январ куни Истанбулга етиб келиб, Фотиҳ меҳмонхонасида бир муддат қолиб, кейин Фаридуни билан бир рейсда Москвага қайтган.
Фаридуни ўзининг дастлабки кўрсатмасида визаси муддати тугагани учун Туркияга борганини тан олди.
Хавфсизлик манбалари иккала ҳужумчи ҳам Россияда радикаллашганини айтишди. Уларнинг Туркияда ўтказган вақти қисқа эди ва бу муддат «радикализация» учун етарли эмас эди.
- Уларнинг мақсади Туркия ҳам эди
Россия пойтахти Москвадаги консерт залида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИД террор ташкилоти ўз зиммасига олди.
Хавфсизлик манбаларининг қайд этишича, ИШИД нинг Хуросондаги бўлими (Велоят Хуросон) яқинда ўша географияда терактлар уюштирган.
Туркия ИШИД террор ташкилоти ҳужумларига энг кўп учраган давлатлардан бири. 2024 йил 28 январ куни икки нафар ИШИД террористи Сариердаги Санта Мария черковига ҳужум қилиб, 1 кишини ўлдирган.
Бу ҳужумдан кейин ИШИД га қарши бирин-кетин амалиётлар бошланиб, кўплаб аъзолари қўлга олинди. Хавфсизлик манбалари, терроризмга қарши курашнинг РКК, ИШИД ва ал-Қоида каби ташкилотлардан фарқ қилмасдан, қатъият билан давом этаётганини қайд этди.
- ИШИД турли географияларда терактлар уюштирмоқда
Жорий йилнинг бошида Эроннинг Кирман шаҳрида содир этилган ҳужумда 84 киши ҳалок бўлган, 284 киши жароҳатланган эди. Бу Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ўлимининг 4 йиллиги муносабати билан содир бўлди.
Афғонистон ва унга яқин ҳудудларда фаолият юритаётган террор ташкилотининг бўлими сифатида танилган Хуросон вилояти ИШИД 2022 йил октабр ойида Шероз (Эрон) шаҳридаги Шоҳ Чераг масжидига ҳужум қилиб, 15 кишини ўлдирган, 40 нафарини яралаган эди.
2022 йил декабр ойида Афғонистон пойтахти Кобулдаги Хитой меҳмонхонасига террор ташкилоти томонидан қуролли ҳужум уюштирилиб, 3 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.
«Крокус Сити Холл» га ҳужум қилганлардан иккитаси Туркияда бўлган
«Крокус Сити Холл» га ҳужум қилганлардан икки нафари Россиядаги яшаш муддатини янгилаш учун Туркияга бориб келган
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар