close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Москвадаги террор хуружи учун Кремлдан Украинага нисбатан янги айбловлар

Россия Москвадаги террор хуружи учун Украина томонига расман айблов эълон қилишга яқин.

Россия Москвадаги террор хуружи учун Украина томонига расман айблов эълон қилишга яқин.
Россия хавфсизлик хизмати Украинанинг Тожикистондаги элчихонаси Россияга қарши урушга жалб этиш учун жангарилар ёлламоқда, дея даъво қилмоқда. Душанбе буни кескин инкор этади.
Россия хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Остонадаги йиғилишида бу ҳақда гапирган.
Ҳақиқатда эса Москвадаги террор ортидан мигрантларга нисбатан ўтказилаётган оммавий босим, департация чоралари аксинча Россия армияси сафига қўшилиш бошқа чора кўрмаётган мигрантлар сонини кўпайтиришидан хавотирлар мавжуд.
Россия телевидениесида террорда айбланиб ҳибс қилинганлар устидан ўтказилган сўроқ жараёни намойиш қилинди.
Унда сўроққа тутилаётган Тожикистон фуқаролари террор хуружидан сўнг Украинага ўтишни режалашгани, у ерда террор ижроси учун ваъда қилинган пулнинг асосий қисмини олишни мақсад қилишгани, Украинага ўтиш учун Сайфулло исмли шахс кўрсатмалар бериб тургани ҳақида гапиришади.
Россиянинг “1-канали”да намойиш қилинган бу лавҳада террор ортида Украина турганига шубҳа қилинмайди.
Россия махсус хизматларидан олинган маълумотга таянилишича, “террорчиларни кутиб олиш учун Россия-Украина чегарасидаги икки нуқтада шошилинч тарзда миналардан тозалаш ишлари олиб борилган, террорчиларни кутиб олиш учун асосий ва заҳирадаги йўлаклар” тайёрланган.
Марказий каналда узатилган бу баёнот Москва учун террорда Украина дахлдорлигига доир айблов асосий ўринда қолаётганидан, айблов тез орада расман эълон қилиниши мумкинлигидан дарак беради.
Москвадаги “Крокус” консерт залида содир этилган, камида 144 кишини ҳаётдан олиб кетган терактни ИШИД ўз бўйнига олган. ИШИД-Хуросон гуруҳи ҳужумни улуғлаб чиққан.
Терговнинг жамоатчиликка намойиш қилинган қисмида террорда экстремистик гуруҳлар айбланаётганига доир бирор ишора йўқ.
Аввалроқ террорга Украинанинг алоқаси борлигини эҳтимол қилган Президент Владимир Путин яқинда Россия исломий экстремистлар нишонига айланиши ҳақиқатдан йироқлиги, чунки мамлакатда турли диний гуруҳлар ўзаро аҳил ва иноқ яшаши ҳақида баёнот қилди.
Украина томони террорга алоқадорликка доир Россия иддаоларини кескин рад этган, Президент Володимир Зеленский Россия босқинидан азият чекаётган Украина учун асосий мақсад душманни, Россияни фронтда мағлуб этиш эканлигини билдирган эди.
Экспертлар Россия “Крокус”даги террорда Украинани айблашга уриниши ортидаги асосий мақсад сифатида Москванинг Украина уруши бўйича позицияларини мустаҳкамлаш, армияни, жамоатчиликни ҳам уруш ҳаракатларини қўллаб қувватлашга мобилизатсия қилиш эканлигида ҳам кўришади.
Бу фаразлар Украина урушида ўз исботини ҳам топаётгандек, украин армияси Россия томонидан отилган айрим снарядларда “Крокус” қурбонлари учун қасос” ёзувлари туширилганини намойиш қилишмоқда.
Шундан келиб чиқилса, “Крокус”даги террор хуружи бевосита икки ўртадаги уруш ҳаракатларига ҳам кириб келган.
Қолаверса, Россия мудофаа вазирлиги Москвадаги террор хуружи ортидан қурбонлар учун қасос олиш мақсадида армия сафига қўшилаётган фуқаролар кескин кўпайгани ҳақида расман баёнот берган эди.
Террор хуружида Украина алоқадорлигига доир иддаолар тобора кескинлашгани, ҳибсдаги гумондорлар бевосита Украина томонини кўрсата бошлашгани сабабини эса экспертлар қийноқларда кўришмоқда.
Қийноқлар остидаги кўрсатмалар эса халқаро меъёрларга мувофиқ далилий асос ҳисобланмайди.
Москвадаги террор хуружи Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларини кескин босим остида қолдирди, муҳожирлар яшаётган, ишлаётган жойларга рейдлар уюштириш тўхтамаяпти, муҳожирларни Россиядан депортатсия қилиш жараёни кескин кўпайган.
Бу таъқиблардан Россия фуқаролигини олган минтақаликлар ҳам холи эмас.
Экспертлар оммвий босимлар мигрантларни янада қийин вазиятда қолдириши, Россия армиясига ёлланишдан бошқа чора топмаган мигрантлар сони кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase