close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чеченистоннинг 150 мингга яқин аҳолиси Путинни қўллаб-қувватлаган юришга қўшилди

Президентлик сайловлари арафасида Грознийда Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 минг кишилик марш бўлиб ўтди, деб ёзади «Грозний-информ».

Президентлик сайловлари арафасида Грознийда Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 минг кишилик марш бўлиб ўтди, деб ёзади «Грозний-информ».
Оммавий юриш Чеченистон Республикаси раҳбарининг қизи, яқинда республика раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Хадижат Қодирова ташаббуси билан ўтказилди.
Нашр таъкидлаганидек, акцияда Чеченистоннинг турли бурчакларидан аҳолининг турли қатламлари – тейплар вакиллари ва давлат органлари вакилларидан тортиб, фаол ёшлар, жамоат ва диний арбобларгача бўлган аҳоли бирлашди.
Намойишчилар Россия ва Чеченистон байроқлари, Владимир Путин, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат Қодиров ва республиканинг амалдаги раҳбари Рамзан Қодиров суратлари туширилган баннерларни кўтариб олишган.
Аввалроқ Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, муфтий Равил Гайнутдин россиялик мусулмонлар Владимир Путинни бўлажак сайловларда қўллаб-қувватлашини, чунки улар уни анъанавий қадриятлар ҳимоячиси сифатида кўришларини айтган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase