Учувчисиз аппаратлар Эрон ислом республикаси томонидан қўллаб-қувватланадиган «Ансар Аллоҳ» хусийлар ҳаракати томонидан бошқарилагн. Абкайк ва Хурайсда жойлашган саноат объектлари бўйича зарбалар берилди. Бу объектлар Saudi Arabian Oil Company нефт компаниясига тегишли.
Халқаро ишлар бўйича Россия кенгаши эксперти Кирилл Семеновнинг фикрига кўра, ҳозиргача дунёда бундай жиддий оқибатлар билан нефт конларига зарба берилмаган.
Ушбу ҳужум оқибатлари қанчалик жиддий бўлиши мумкинлигини баҳолаш учун Абкайкда жойлашган нефтни аралашмалардан тозалаш қурилмаси суткасига 7 миллион баррель хомашёни тозалаш учун мўлжаллангани, Хурайс конларида эса 20 миллиард баррель нефт борлигини айтиш кифоя. Шу тариқа исломнинг иккита муқаддас зиёратгоҳи жойлашган мамлакатга жиддий зиён етказилди.
Bloomberg ва Reuters агентликлари тарқатган маълумотларга кўра, бу ҳужумлар оқибатида Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш икки баравар, яъни суткасига 5 миллион баррелга камайган, бу эса дунёда 24 соат ичида қазиб олинадиган нефтнинг 5%ига тенг.
Дронлар ҳужуми хусийларнинг Яманда жойлашган позицияларига қараб Саудия Арабистони ҳам унга кирадиган коалициянинг ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан зарба берилганига қарамай, «Ансар Аллоҳ» ҳаракати жангарилари келгусида Саудия Арабистонида жойлашган асосий саноат объектларига қарата аниқ зарбалар бериш ниятида эканлигини маълум қилди.
Ҳозир ижтимоий тармоқларда Яқин Шарқнинг мусулмон мамлакатлари ўртасида тўхтамаётган қарама-қаршиликлар муҳокама килинаётган бўлиб, уларга миллиардлаб доллар сарфланмоқда ва бу давлатлар инфратузилмаси яксон қилинмоқда, бундан эса мусулмон халқлар азият чекади. Бу ким учун фойдали деган савол туғилади.