Ҳижобнинг оммавийлиги шу қадар шиддатли ўса бошладики, Италиянинг Dolce & Gabbanа, Япониянинг Uniqlo, Туркиянинг Modanisa каби дунёнинг йирик брендлари мусулмон аёллар учун либослар коллекциялари яратишга киришди. Модельерлар доимо сергак туради. Улар глобал тенденцияларни ҳам, мижозлар кайфиятидаги кичик ўзгаришларни ҳам илғаб олишга интилади.
Сўнгги йиллар Америка ва Европа мамлакатлари кўчаларида ҳижобли аёллар сони геометрик прогрессияда ўса бошлади. Илгари фақат мусулмон мамлакатларни ажратиб турадиган жиҳат бўлган ҳижобни ҳозирги кунда Европа ва Американинг мода саҳналарида ва магазинлар витриналарида тобора кўплаб учратиш мумкин.
Дастлабки паллаларда Европа мамлакатлари аҳолиси шаҳарлар кўчаларида ҳижобли аёллар тобора кўпайиб бораётганига қарши норозилик билдирарди. Лекин вақт ўтиши билан мусулмон фаоллари жамоатчилик фикрини ҳижоб фойдасига ўзгартира олдилар. Консерватив кайфиятдаги европаликлар амалдаги вазият билан муроса қилишларига тўғри келмоқда.
Жаҳон ислом иқтисодиётининг ҳолати ҳақида, Ҳисоботда чоп этилган мутахассислар баҳоларига кўра, 2020 йилга келиб, ислом динига эътиқод қиладиган шахслар мода бўлган кийим-бош ва аксессуарларга 330 миллиард доллар атрофида сарфлайди.
Машҳур фирмалар ва модельерлар бундай улкан, фаол ривожланаётган бозорга эътибор қаратмасликлари мумкин эмас, албатта. Туркия, Иордания, БАА ва ҳатто энг консерватив мусулмон давлати саналган Саудия Арабистонида ҳам мунтазам равишда Мода ҳафталиклари ўтказиб келинмоқда.
Ҳижоб дунёни забт этмоқда
Сўнгги ўн йил ичида анъанавий мусулмон аёллар кийими - ҳижоб бутун дунё бўйлаб тобора оммалашиб бормоқда. Албатта, гап аёллар шундоқ ҳам ҳижоб киядиган мамлакатлар ҳақида эмас, балки бундан бир неча йил олдин ҳижоб кийган аёлни кўриш эҳтимоли деярли нолга тенг бўлган мамлакатлар ҳақида кетяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси