close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил зобити: ЦАХАЛ кучлари 15 яҳудий кўчманчини, жумладан болаларни ўлдириб қўйди

Исроиллик полковник Голан Вах Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) аскарлари томонидан яҳудий кўчманчиларни қирғин қилиш эпизоди ҳақида гапирди.

Офицернинг сўзларига кўра, 7  октябрь куни ЦАХАЛ танклари исроилликлар бўлган уйга ҳужум қилган ва улардан 15 нафари, жумладан, 8 нафар чақалоқ ҳалок бўлган. "Бизнинг танкларимиз ҳужумга ўтди. Бу уй ичидан 15 нафар куйган одамнинг жасади топилган, улардан 8 нафари гўдаклар эди. Уларни блокировка қилинган ва биз аҳоли пунктини қайтариб олишимиз керак эди", деди Вах видеода. Исроил ташвиқоти бир неча бор ўлдирилган яҳудий кўчманчилар тасвирини кўрсатди. Бу қурбонларнинг барчаси Фаластин қаршилиги билан боғлиқ. Аввалроқ исроилликлар ҳарбий хизматдан қочаётгани хабар қилинган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase