close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Францияда Бенземани фуқароликдан ва "Олтин тўп"дан маҳрум қилишга даъват қилишмоқда

Сенатор Валери Буайе ҳужумчи Карим Бенземани "Мусулмон биродарлар" (тақиқланган террорчилик ташкилоти) билан алоқадорликда айблаб, Франция фуқаролигидан маҳрум этишни талаб қилди.

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен аввалроқ "Олтин тўп" соҳибини "Мусулмон биродарлар" билан алоқадорликда айблаган эди. Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клуби ҳужумчиси Исроил билан ҳарбий можаро фонида Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини билдирганди.
Буайе Бенземанинг террорчи ташкилот билан алоқаси тасдиқланса, уни фуқаролигидан маҳрум қилишга чақирди.
"Биз халқаро миқёсда тан олинган икки фуқароликка эга (Бензема Жазоир фуқаролигига ҳам эга) французнинг шу тариқа мамлакатимизни шарманда қилиши ва ҳатто хиёнат қилиши мумкинлигини қабул қила олмаймиз. Доимий равишда мамлакатимизга таҳдид солаётганларга қарши чора кўриш зарур", — деб ёзади Буайе баёнотида.
Сиёсатчи, шунингдек, 35 ёшли Бенземани 2022 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида олган "Олтин тўп"дан маҳрум қилиш кўринишидаги "рамзий" санкцияни таклиф қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase