close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эронда муллалар 10 йилдан бери ўлимини кутган аёлни қатл этди

Эронда «бола-келин» номи билан танилган 29 ёшли Самира Сабзиан (Samira Sabzian) қатл этилди — у 10 йил олдин ўлимга ҳукм қилинган эди. Бу ҳақда The Times нашри Iran Иран Human Rights инсон ҳуқуқлари ташкилотига таяниб хабар берди.

Эронда «бола-келин» номи билан танилган 29 ёшли Самира Сабзиан (Samira Sabzian) қатл этилди — у 10 йил олдин ўлимга ҳукм қилинган эди. Бу ҳақда The Times нашри Iran Иран Human Rights инсон ҳуқуқлари ташкилотига таяниб хабар берди.

2009 йили 15 ёшли Самира ёши катта эркакка турмушга чиқишга мажбур бўлган ва қариндошларининг сўзларига кўра, кейинчалик мунтазам равишда оилавий зўравонликка дуч келган. 19 ёшида у эрини ўлдиришда айбланган. Суд ўлим жазосини тайинлайди, аммо унинг ижроси бюрократик сабабларга кўра мунтазам равишда кечиктирилган. Қиз қаттиқ режимли қамоқхонага жўнатилади ва у ерда кейинги 10 йилни қатлни кутиш билан ўтказади.
Ҳибсга олинган пайтда Самира Сабзианнинг икки фарзанди, жумладан, чақалоғи бўлган ва ўн йил ичида унга фақат бир марта – декабрь ойи бошида, қатл қилинишидан олдин улар билан кўришга рухсат берилган.
Таъкидлаш жоиз, Эронда қизлар учун қонуний никоҳ ёши 13 ёш ҳисобланади, бироқ отаси ёки бобоси розилиги билан улар бундан ҳам эртароқ турмуш қуришлари мумкин.
Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Эрон аёлларга нисбатан ўлим жазоси қўллаш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган. Самира Сабзиан, уларнинг маълумотларига кўра, 2023 йил бошидан бери дорга осилган ўн еттинчи аёл бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase