close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил армияси Ғазонинг Буюк масжидини вайрон қилди

  • Шанба, Дек 09 2023
  • Муаллиф 

Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Ғазодаги Умар масжиди вайрон бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Ғазодаги Умар масжиди вайрон бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрга кўра, ҲАМАС гуруҳининг бундай баёноти ушбу ҳаракат назоратидаги ОАВ томонидан келтирилади, улар бинонинг қулаган деворлари ва томи, шунингдек, минора тагидаги катта ёриқни акс эттирувчи фотосуратларни ҳам нашр этган.
Суратларнинг қачон олинганини аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Умар масжиди (Буюк масжид деб ҳам аталади) Ғазо шаҳрининг эски кварталида жойлашган бўлиб, у V асрда қурилган ва анклавдаги энг қадимги ва энг катта масжид ҳисобланади. У араблар истилосидан кейин масжидга айлантирилган қадимги насронийлар ибодатхонаси ўрнида жойлашган.
Илгари масжид яқинида яшаган, бироқ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганидан сўнг анклав жанубига эвакуация қилинган Ғазо сектори аҳолиси "Reuters” агентлигининг бино вайрон бўлгани ҳақидаги хабарларига изоҳ бериб, Исроилнинг ҳаракатларини ваҳшийлик деб атаган.
Агентлик суҳбатдошларидан бири 45 ёшли тикувчи Аҳмад Немер Исроилни хотираларни ўчиришга уринаётганликда айблаган.
Фаластин оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, масжид Исроил томонидан қайта-қайта ўққа тутилган.
Ҳисоб-китобларига кўра, уруш бошлангандан бери анклавда 104 та масжид вайрон қилинган. Анклав расмийлари қадимий меъморий ёдгорликларни ҳимоя қилишни сўраб UNESCO'га мурожаат қилган.

Мақола муаллифи
Фарангиз Салимова

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase