close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжид очилди

Бу ҳақида РИА Новости агентлиги бугун, 23 август, жума куни хабар қилди. Масжид "Мусулмонлар ғурури" деб номланади. Масжид биноси 30 минг кишини қабул қилади, унинг ҳудудида эса бир вақтнинг ўзида 70 мингга яқин киши ибодат қилиши мумкин. Бу 2019 йил маълумотига кўра 54 минг кишига яқин бўлган бутун Шалининг аҳолисидан кўпроқдир.

Асосий гумбазнинг баландлиги 43 метр, ён томонларида 63 метрлик тўртта минора бор. Масжид оқ мармардан қурилган, уни безатишда соф олтин ишлатилган. Бино қурилиши 2012 йилда бошланган бўлиб, масжиднинг очилиши Чеченистоннинг амалдаги раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси, республиканинг биринчи президенти Ахмат Қодиров (1951 йил 23 августда туғилган) таваллудининг 68 йиллигига бағишланди.
"Биз масжидни Қиёмат куни мусулмонлар шафоатчиси бўладиган Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг азиз номи билан атаймиз", - деди очилиш маросимида кичик Қодиров. Аввалроқ Шали аҳолиси масжидга Рамзан Қодировнинг номи берилишини қилишни таклиф қилишган, дея хабар беради агентлик.
11 август куни Москвада 240 мингдан ортиқ одам икки асосий мусулмон байрамларидан бири - Қурбон Байрамини нишонлаш маросимларда иштирок этди. Хайит намози тўрт масжид ва уларнинг атрофидаги жойларда ва масжид ташқарисидаги иккита жойда ўтказилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase