“Суҳбатдошлар Россия Федерациясининг Украинада давом этаётган тажовузи, Қримнинг босиб олиниши ва Россиянинг Минск келишувларини бажармаётгани шароитида Россия Федерациясининг глобал муаммолар ҳал этилаётган халқаро майдонга қайтиши ҳақида гапириш мумкин эмас деган фикрга келишдилар. Владимир Зеленский бундай аниқ позиция 24-26 август кунлари Францияда бўлиб ўтадиган Катта Еттиликнинг навбатдаги саммитида намоён бўлишига ишонтирилди”, - дейилади баёнотда.
Зеленский Россиянинг Катта Еттиликка қайтиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги баёнотлар фонида Украинани қўллаб-қувватлаган Буюк Британиянинг қатъий ва принципиал позицияси учун Борис Жонсонга миннатдорчилик билдирди. Россия халқаро қонунларни мунтазам равишда бузиб келаётган ҳамда Европа ва дунё хавфсизлигига зиён келтираётган экан, Россиянинг Катта Еттиликка аъзолигини тиклашнинг иложи йўқлиги қайд этилди. Бош вазир Борис Жонсон Украина Президентини Буюк Британияга расмий ташриф буюришга таклиф қилди. Буюк Британия ҳукумати раҳбари Владимир Зеленскийни Мустақиллик куни билан табриклади ва Украина халқига муваффақият ва гуллаб-яшнашни тилади.
Хабар қилинганидек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, Россия Федерацияси Қримни қайтариб бермагунча ва Донбасда ҳарбий ҳаракатлар тўхтамагунча, унинг G7 мамлакатлари сафига қайтиши ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.
АҚШ президенти Доналд Трамп 24-26 август кунлари Франциянинг Биаррица шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги G7 саммити арафасида Россиянинг G7 га қайтишини қўллаб-қувватлади.
Немис ҳукумати матбуот котиби Штеффен Зайберт Германия Россиянинг G7га қайтишига қарши эканлигини маълум қилди.
Джонсон Зеленскийга Россиянинг G7га қайтишига қарши чиқишини ишонтириб айтди
Буюк Британия Бош вазири Борис Джонсон Украина президенти Владимир Зеленскийни 24-26 август кунлари Францияда бўлиб ўтадиган «Катта саккизлик»нинг навбатдаги саммити давомида Россиянинг G7га қайтишига қаршилик билдиришига ишонтириб баёнот берди. Бу ҳақида, «112» телеканалининг хабар беришича, Джонсон Зеленский билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда маъум қилди, дейилади давлат раҳбарининг сайтида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси