Коррупцияга қарши кураш Фонди асосчиси Алексей Навальний 27 июль куни ҳукумат билан келишилмаган акцияга чиқишга даъват қилгани учун 30 суткалик ҳибсдан кейин озодликка чиқарилди. Бу ҳақида Twitter да унинг матбуот котиби Кира Ярмиш хабар берди.
Яқинда Москва шаҳар Симонов суди махсус ҳибсхона раҳбариятининг ушбу мухолифатчини ҳибсда ушлаб туришни яна 18,5 соатга узайтириш ҳақидаги илтимосини рад қилганди. Бу Навальний саломатлиги ёмонлашгани туфайли касалхонада ўтказилган вақтдир.
Навальний 30 суткалик ҳибсдан кейин озодликка чиқарилди
У Москва шаҳар думасига сайловларга мухолифатчи номзодлар иштирокига рухсат беришни қўллаб-қувватлаш учун рухсат этилмаган акцияда иштирок этишга даъват қилгани учун ҳибсга олинганди. Навальний югуриш учун кўчага чиққанида қўлга олинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши