close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистонда Қодировнинг имом Шомил ҳақидаги сўзларидан кейин норозилик акциялари бошланди

Махачқалъада Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг имом Шомил ҳақидаги сўзларидан кейин рухсат этилмаган норозилик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради РИА Новости. Республика ИИВ Махачқалъа майдонида норозилик билдирганлар сонини тахминан 30 киши деб баҳолади, улар полиция вакили билан суҳбатдан кейин тарқалишга рози бўлдилар.

Бундан олдин, ижтимоий тармоқларда бир неча ўнлаб фаоллар Авар театри яқинидаги майдонда тўплангани ҳақида видео жойлаштирилди. Видеога шарҳда айтилишича, Кавказ аҳолиси Қодировнинг миллий қаҳрамон ва маънавий лидер – Имом Шамил ҳақидаги сўзларига ўз норозилигини шу тариқа билдирган.
Аввалроқ, Кавказда катта обрўга эга бўлган аралаш услуб (ММА) жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов имом Шомилни мусулмонлар учун намуна ва жуда жасур инсон деб атаган постни жойлаштирганди.
Рамзан Қодиров «Чечня сегодня» порталига берган интервюсида имом Шомил ўз мамлакатига қарши исён кўтариб, совуқ ва очликдан вафот этган ўнлаб чечен болалар, аёллар ва кекса одамларнинг ўлимига сабаб бўлганини айтди. Доғистоннинг муфтийлиги Чеченистон раҳбари билан баҳслашди.
Кейинчалик Қодировнинг баёнот беришича, унинг сўзлари журналистлар томонидан нотўғри талқин қилинган ва у ҳеч қачон "бизнинг мусулмонимиз ёмон" деб айтмаган. "Имом Шомил ҳақида ёмон фикрда бўлганимда ҳам, мен бу фикрни ўзим билан олиб қолган бўлардим", деди ЧР раҳбари.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase