close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Британия Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини қоралади

Буюк Британия бош вазири ва ташқи ишлар вазири Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини қоралаб, томонларни янада кескинлашувдан қочишга чақирди.

Буюк Британия бош вазири ва ташқи ишлар вазири Эроннинг Исроилга ракета ҳужумини қоралаб, томонларни янада кескинлашувдан қочишга чақирди.

“Мен Эрон режимининг ушбу ўта хавфли вазиятни янада кучайтириб, бегуноҳ (оппоқ) исроилликларга зарар етказиш учун минтақани чегарага яқинлаштиришга қаратилган ҳаракатларини тўлиқ қоралайман. Менинг бугунги хабарим Эроннинг ушбу ҳужумини қоралаш ва Исроилнинг хавфсизлик ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини аниқ тан олишдир", – деди сешанба куни кечқурун брифингда Британия Бош вазири Кир Стармер.
Стармер барча томонларни “можаронинг кучайишидан” қочишга чақирди.
Стармер Британия Исроилга ёрдам бериш учун ҳарбий имкониятларидан фойдаланишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга изоҳ беришдан бош тортди ва "маълумот ўз вақтида тақдим этилишини" айтди.
Ўз навбатида, Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ҳам Эроннинг Исроилга ракета ҳужумларини қоралаб, Эроннинг кейинги ҳаракатлари минтақадаги вазиятни ёмонлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“Эроннинг Исроилга ҳужумини кескин қоралайман. Бугун мен Эронни минтақани янада жар ёқасига олиб келадиган ҳаракатлардан огоҳлантирдим. Эскалация цикли ҳеч кимга манфаатдор эмас”, – деб ёзди Лэмми Х микроблогида.
Британиялик сиёсатчиларнинг муносабати Эроннинг Исроил ҳудудига ракета ҳужумлари ортидан кузатилди.
Британия матбуотига кўра, Исроилнинг марказий ва жанубидаги шаҳарларга камида 180 та ракета учирилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase