АҚШ ва Буюк Британиянинг Яманга қуролли ҳужуми нишони Сана ва Ҳудайда аэропортлари, шунингдек, Ад-Дайлами авиабазаси бўлди. Бу ҳақида Қатарнинг ал-Жазира телеканали Ансор Аллоҳ ҳаракати (хусийлар) ҳарбий вакилига таяниб хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ ва Британия зарбаларининг асосий нишонлари Сана халқаро аэропорти, Ходайда аэропорти ва унинг атрофидаги ҳудудлар, шунингдек, Яман шимоли-ғарбидаги Саада шаҳрида жойлашган ад-Даилами ҳарбий ҳаво базаси ва Кален лагери бўлган.
Пентагона матбуот котиби Патрик Райдер CNN телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги можарони кучайтирмоқчи эмаслигини, Ямандаги исёнчи "Ансор Аллоҳ" (хусийлар) ҳаракати нишонларига зарба беришдан мақсад унинг Қизил денгизда янги ҳужумлар уюштириш қобилиятига путур етказиш эканлигини айтди.
"Кўплаб мамлакатлардан [хусийлар ҳужумлари учун] оқибатлар бўлиши ҳақида кўплаб огоҳлантиришлар бўлди. Шубҳасиз, ҳеч биримиз можаронинг кучайишини кўришни хоҳламаймиз. Ҳеч ким минтақада кескинлик кучайишини хоҳламайди, лекин бундай ҳаракатлар [хусийлар] қабул қилиниши мумкин эмас. Бу кечада мақсад уларнинг [хусийларнинг] ҳужум қилиш қобилиятига путур етказиш эди", деди у.
CNN Мудофаа вазирлиги расмийсига таяниб хабар беришича, Пентагона раҳбари Ллойд Остин Ямандаги хусийлар нишонларига берилган зарбаларни касалхонадан назорат қилган. "Остин бугун CЕНТКОМга (АҚШ Марказий қўмондонлиги) зарбаларни амалга оширишни буюрди ва уларни реал вақтда кузатиб борди", деди расмий. Унга кўра, Пентагон раҳбари сешанбадан пайшанбагача АҚШ президенти Жо Байден билан икки мартагаплашган. Остин сўнгги 72 соат ичида "зарбаларни кузатиш ва бошқаришда фаол иштирок этди", деди расмий.
Жумага ўтар кечаси АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучлари Яманнинг баъзи шаҳарлари, жумладан Сана, Саада, Ҳодеида, Таиз ва Дамардаги Ансор Аллоҳ нишонларига қарши самолёт, кема ва сувости кемалари ёрдамида зарбалар бошлади. АҚШ Президенти Жо Байден Ямандаги зарба Қизил денгиздаги хусийлар ҳужумларига жавобан амалга оширилганини ва мудофаа хусусиятига эга эканлигини айтди. АҚШ маъмурияти хусийларнинг ракеталари, учувчисиз ҳаво воситалари ва радар станцияларига ҳужум қилинганлигини кўрсатди
* * *
Қўшма Штатлар ва Британия аллақачон Яманнинг тўртта вилоятидаги нишонларга қарши 23 та зарба берган.
* * *
Яман Ансор Аллоҳ ҳаракати (хусийлар), агар бу икки мамлакат ҳарбий ҳаракатлар кўламини кенгайтирса, минтақадаги АҚШ ва Британия базаларига ҳужум қилади. Бу ҳақида хусийлар раҳбарияти вакили Абдуллоҳ бин Амер ал-Жазира телеканалига маълум қилди.
"Агар Вашингтон ва Лондон ҳарбий ҳаракатларни кенгайтирса, биз уларнинг минтақадаги базаларига зарба берамиз", деди у.
* * *
Ямандаги Санаа халқаро аеропорти кучли бомбардимон қилинди. Бу ҳақида Sky News Arabia хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ-Британия коалицияси Сана халқаро аэропорти ва Сана, Ҳодеида, Саада ва Дамар вилоятларида ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.
Зарбаларга қирувчи самолётлар ва томагавк қанотли ракеталари жалб қилинган.
"Ямандаги нишонларга зарбалар тўхтатилди, аммо таҳдидлар давом жтса, биз жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қоламиз", деди америкалик расмий ал-Жазира телеканалига.
* * *
Британия денгиз флоти кемалари ва АҚШ ҳаво кучлари самолётларининг ҳужуми. Пойтахт Сана, Ходейда, Таиз ва Саад ҳужум остида.
Пентагон Яманга қилинган зарбаларни расман тасдиқлади. Яманга ҳужумда АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Голландия, Баҳрайн ва Канада иштирок этмоқда.
"Биз хусийларнинг Ямандаги 10 та объектларига ҳужум қилдик. Дрон ишлаб чиқариш марказлари ва қурол омборларига зарба берилди", деди Пентагон вакили.
* * *
Британия бош вазири Риши Сунак Яманга берилган зарбаларни маъқуллади. АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйнинг вазиятлар хонасида.
Американинг разведкаси самолёти RC-135W Чман томон йўл олди. Шунингдек, Дубай осмонида бомбардимончи B2 Spirit кузатилди.
Шу билан бирга хабар қилинишича, Яман қуролли кучлари Ғарб зарбаларини кутган ҳолда жанговар тайёр ҳолга келтирилган.
"Дунё Американинг мағлубияти ҳақидаги хабарга тайёрланиши керак ва мен буни ғурур билан эълон қиламан-ки, Американи оёқ ости қиламиз, шунингдек уларнинг ҳарбий базаларига ҳужум қиламиз", деди хусийлар раҳбарияти вакили Абдулсалам Жаҳаф. Шу билан бирга, Ироқ қаршилиги "Агар Яманга ҳужум қилинса, биз Ғарбий Осиё бўйлаб тарқалган америка ҳарбий базаларига бор кучимиз билан зарба берамиз" деб қўшимча қилди.
Саудия Арабистони АҚШ ва Британия ҳарбий самолётларига Яманга зарба бериш учун ўз ҳаво майдонидан фойдаланишга рухсат бергани маълум бўлди. Саудия матбуоти АҚШ ва Британия самолётлари Яман ҳаво ҳудудига яқин эканлигини хабар қилмоқда.
Эрон ва Сурия вакиллари Яманни сўзсиз қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Саудия Арабистонидаги барча ҳарбий объектлар огоҳлантирилди. БАА ва Исроил қуролли кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини огоҳлантирдилар.
***
Буюк Британия ва Қўшма Штатлар 11 январдан 12 январга ўтар кечаси Ямандаги Ансор Аллоҳ ҳаракатининг ҳарбий объектларига қарши ҳаво ҳужумларини бошлайди. Бу ҳақида The Times журналисти Стивен Свинфорд Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
"АҚШ Президенти Жо Байден Ямандаги хусийлар объектларига ҳарбий зарбалардан сўнг бугун кечқурун баёнот бериши кутилмоқда.
Яқин келажакда зарбалар кутилмоқда, сўнгра АҚШ, Буюк Британия ва бошқа халқаро иттифоқчилар томонидан пухта режалаштирилган бир қатор баёнотлар берилади", - дейилади нашрда.
Янги уруш: АҚШ ва Буюк Британия Яман мусулмонларига зарба беришди
АҚШ ва Буюк Британиянинг Яманга қуролли ҳужуми нишони Сана ва Ҳудайда аэропортлари, шунингдек, Ад-Дайлами авиабазаси бўлди. Бу ҳақида Қатарнинг ал-Жазира телеканали Ансор Аллоҳ ҳаракати (хусийлар) ҳарбий вакилига таяниб хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар