Эълон қилинган маълумотларга кўра, маҳаллий тадбиркорлар АЁҚШ кимга тегишли эканлиги ҳақида муросага кела олмасдан, уни хайрия мақсадларига ишлатиш йўли билан низони ҳал қилдилар. Прокуратура ходимлари муфтий Иса Хамхоев қандай асосларда АЁҚШни ўз одамларига келгусида фойда олиш мақсадида арзонлаштирилган нархда сотганлигини текширишлари лозим. Бу ҳолат нафақат Ингушетияда, балки ундан ташқарида ҳам довруғ қозонди.
Аввалроқ хабар қилинишича, прокуратура органлари томонидан муфтий Иса Хамхоевга нисбатан экстремизмга қарши қонунчиликни бузганликда айблов эълон қилинди. Муфтийликнинг ўзи юридик шахс сифатида тугатилиши мумкин.
Фош қиладиган хабарлар чоп этилганидан кейин Ингушетия МДМга яқин бўлган ресурсларда муфтийнинг қонунларга итоат қилиши ва ҳукуматни дискриминацияда айблаши ҳақидаги шарҳлари пайдо бўлди. Қолаверса, кузатувчиларнинг фикрига кўра, Хамхоев айтган навбатчи оқланиш сўзлари унга қўйилаётган айблов жиддий эканлигини яна бир бор таъкидлайди, холос.
Охирги пайтларда Шимолий Кавказ республикаларида куч ишлатувчи маҳкамалар коррупцияга қарши фаоллиги кучайиб, бунинг натижасида шов-шувли ҳибсга олишлар ва жиноий ишлар қайд этилмоқда. Айрим тили аччиқ одамларнинг айтишича, энг ўжар персонажлар Москвага махсус отряд назорати остида вертолетда этап қилинган. Ингушетия муфтийси ҳам шу «бахт»га муяссар бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Прокуратура Ингушетия муфтийи томонидан мусулмонлар жамоат мулкини ўзлаштириб олганлик ҳақида ахборотни текширади
Ингушетия мусулмонлар диний Маркази раҳбари Иса Хамхоевнинг иши тобора кўплаб эпизодлар билан бойитиб борилмоқда. Шимолий Кавказ манбаларида пайдо бўлган навбатдаги ахборотга кўра, Прокуратура органлари муфтийликка вақф сифатида мулк қилиб берилган Кантишев бурилишидаги «Салом» АЁҚШни муфтий томонидан ўзлаштириб олиш ҳолатини текширишни бошлаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси