"Унинг айби нимада? У Қуддуснинг энг яхши ресторанлари ошхоналарида тайёрланган ва унинг уйига етказиб берилган юзлаб таомлар учун ҳисобни солиқ тўловчиларга тақдим этган. Исроил ижроия ҳукуматининг расмий қароргоҳи саналган Бейт-Агионда бутун йил давомида ишлайдиган штатдаги бош ошпазнинг мавжудлигига қарамасдан. Айблов хулосасига кўра, харидларга сарфланган бюджет маблағлари миқдори "350 мингдан ортиқ шекел"ни (86, 5 минг эвро ҳақида) ташкил қилди", деб ёзилади мақолада.
"Сара Бен-Арци Исроилнинг шимолида, Кирят-Тивонда 1958 йил, Библияни ўрганишга ихтисослашган интеллектуаллар оиласида туғилган. Унинг отаси – ёзувчи, шоир ва педагог эди. Ҳарбий хизматдан кейин ёш аёл психологияни ўрганди ва иқтидорли болалар билан ишлади. Сўнгра у Исроилнинг El Al авиакомпанияси стюардессаси бўлди. Турмушдан ажрашганидан кейин Ню-Йорк-Тел-Авив рейсида «Биби» билан учрашиб қолди. Шу тариқа бошланган уларнинг муҳаббат тарихи ҳамон давом этмоқда", - дейди журналист.
"Сару Нетаняхуни ҳамма нуфузли ва таъсирчан шахс сифатида қабул қилади, у "Моссад"нинг янги директорини тайинлашдан тортиб парламент сайловларида эрининг тарафдорларини танлашгача бўлган қарорлар қабул қилишда иштирок этади", - деб ёзади муаллиф. L'Obs нашрига берилган интервьюда Бен Каспит, исроиллик сиёсий журналист ва Бенямин Нетаняхунинг ҳалокатли таржимаи ҳоли муаллифи қайд этишича: "Сара – Исроилда энг нуфузли, ҳаттоки ўз эридан ҳам нуфузли шахс. Тасаввур қилинг, у хотини ёқтирмай қолган одамлар билан телефон орқали суҳбатлашиш учун ваннахонага беркиниб олишга мажбур".
"Ҳозирда Қуддус мэриясида мактаб психологи сифатида тўлиқсиз иш куни ишлайдиган 60 ёшли аёл уйида ўзини жуда золим сифатида намоён этади. Персонал унинг биринчи қурбонлари саналади. Бунинг тасдиқлаш учун собиқ ходимларнинг такрорий шикоятларини келтириш мумкин. Улардан бири, Эммануел Селанинг 2014 йил декабр ойида Қуддус суди олдида эътироф этишича, "қичқириқлар, ҳақоратлар, саросима ва қарама-қарши буйруқлар" кундалик ҳаётнинг бир қисмидир. 2015 йил L'Obs нашри ибратли кўриниш ҳақида эълон қилди: расмий резидентлик бошқарувчиси этиб таинланган собиқ тансоқчи Мэнни Нафтали ярим тунда ғазабланган уй бекасининг қўнғироғи билан уйғонди. Бошқарувчи нима айб қилганди? У картон қутида эмас, балки пластик идишда сут сотиб олганди", - дейди Le Figaro.
"Якшанба куни, 16 июнда, навбатдаги кутилмаган ўзгариш рўй берди. Одил суд билан битимдан сўнг, Сара Нетаняху озиқ-овқат учун бюджет маблағларидан нотўғри фойдаланганликда айбдор деб топилди. Суд уни 10 минг шекел (2,5 минг евро) жарима тўлашга ва давлатга 45 минг шекел (11 минг евро) қайтаришга ҳукм қилди. Бундан бир кун олдин эри уни ҳимоя қилиб чиқди. Нечанчи сафар. "Ҳақиқат ва далиллар муҳим эмас. Сара узоқ вақтдан бери оммавий ахборот воситалари учун боксчилар қопи бўлиб хизмат қилмоқда", - дейди у Facebookда қолдирган қайдида, унинг "Холокостдан омон қолган ва ёрдамга муҳтож бўлган кўплаб одамлар" билан, "саратон касаллигига чалинган болалар" билан иш олиб борганлигини кўкларга кўтариб. Кейин эса хулоса чиқаради: "Менинг севимли хотиним, сен ҳақиқий қаҳрамонсан".
Манба: Le Figaro
Абу Муслим таржимаси