«Американинг Global Hawk учувчисиз қурилмаси Хурмуз жанубий соҳил вилоятида уриб туширилди», - дейилади КСИР сайтида. «У жанубда Кохмобарак тумани яқинида Эрон ҳаво ҳудудига кириб келганда уриб туширилди».
Бу воқеа Эроннинг жорий йил бошида АҚШ Теҳронга санкциялар киритиб, Форс кўрфази ҳудудида қуролли кучларини оширганидан кейин юзага келган инқироз шароитида АҚШ ҳарбий кучларига қарши биринчи тўғридан-тўғри ҳужумини ифодалайди.
АҚШ ҳарбийлари уларнинг учувчисиз қурилмаларидан биронтаси Эроннинг ҳаво ҳудудига кирганини инкор этмоқда.
«Эрон ҳудуди узра учувчисиз қурилмалар бўлмаган», - деди Associated Press агентлигига АҚШ марказий қўмондонлик вакили, флот капитани Билл Урбан. У бошқа шарҳ беришни рад қилди.
Номини ошкор қилмаслик шартида хабар берган АҚШнинг икки нафар расмий вакили Triton MQ-4C учувчисиз қурилмаси Ормуз бўғози узра халқаро ҳаво ҳудудида «ер-ҳаво» синфидаги Эрон ракетаси билан уриб туширилганини маълум қилди.
Бошқа ҳеч қандай қўшимча маълумот, жумладан, воқеа рўй берган вақт ҳақида айтилмади.
КСИР қўмондони пайшанба куни хабар берганидек, учувчисиз қурилманинг уриб туширилиши Вашингтонга «аниқ хабар» жўнатди.
Генерал Хуссайн Салами шунингдек, Эрон давлат телеканалида тўғридан-тўғри эфирдаги нутқида рон «бирон-бир мамлакат билан уруш қилиш ниятида эмас, лекин урушга тайёр» эканлигини маълум қилди.
Хавфсизлик бўйича юқори мартабали Эрон амалдори чоршанба куни Эрон ўз ҳудудининг исталган тарзда бузилишига қарши «кескин жавоб қайтариши»ни маълум қилди.
«Бизнинг ҳаво маконимиз – бу бизнинг қизил чизиғимиз, Эрон ҳаво маконининг ҳар қандай бузилишига доимо жавоб қайтарган ва фаол жавоб беради ҳам», - дея Эрон миллий хавфсизлик Олий кенгаши котибининг сўзларидан иқтибос келтиради «Тасним» ярим расмий ахборот агентлиги.
Воқеа Дональд Трамп ўтган йили Теҳрон ва йирик давлатлар ўртасида 2015 йилги атом энергияси ҳақидаги тарихий битимдан чиққани ва мамлакатга қарши санкциялар жорий қилганидан кейин Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб турган шароитларда пайшанба куни рўй берган.
Америка ҳарбийлари Яқин Шарққа В-52 бомбардимончилари ва авиаташувчилари билан қўшимча ҳарбий қисмлар жўнатди. Бироқ Трамп Эрон билан урушга тайёрланмаётганини маълум қилди.
Эронликлар АҚШ учувчисиз қурилмасини уриб туширди
Пайшанба куни Эрон «ер-ҳаво» ракетаси билан АҚШ учувчисиз қурилмасини уриб туширди, бу эса Теҳрон ва Вашингтон ўртасида Форс кўрфазида йирик ҳарбий қарама-қаршилик юзага келиши мумкинлиги борасида ташвиш уйғотди. Гарчи КСИР элита кучлари Эрон ҳаво майдонига кирганидан кейин АҚШ учувчисиз қурилмасини уриб туширганини айтган бўлса-да, АҚШ расмийлари қурилма ўша пайт халқаро ҳудудда бўлганини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси