Электр узатиш линияси 100 мегаватт энергия узатади ва уч йил ичида ишга туширилади.
20 миллион доллар келтирган Қатар делегацияси аввалгидек, Ғазо секторини тиклаш бўйича Қатар миллий қўмитаси раҳбари Муҳаммад ал-Имадий томонидан бошқарилмоқда. Исроилнинг «Гаарец» хабар қилишича, пул 108 минг оилага 100 доллардан бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан берилади, қолган қисми эса электр энергияси соҳасидаги лойиҳалар ва гуманитар лойиҳаларга сарфланади.
Январда эришилган битим оилаларга тўрт мартада тақдим этиладиган 400 фунтдан маблағлар ажратган.
Қатар, фақат май ойининг ўзида муҳтожларга таълим, соғлиқни сақлаш ва шошилинч гуманитар ёрдамни қўллаб-қувватлаш учун 480 миллион долларлик ёрдам ажратганини айтди.
Ноябр ойида Қатар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги норасмий келишув доирасида ҳар ойда Ғазога 15 миллион доллар юборишни ваъда қилди.
Ушбу битимга мувофиқ, Исроил Қатар грантларини Ғазо соҳилидаги чегара ҳудудида нисбатан тинчлик эвазига ўз ҳудудидан ўтишга рухсат берди.
Шу билан бирга, Президент Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти ўзининг иккита етакчи даромад манбалари қисқариришидан жиддий азият чекди.
Вашингтон 2017 йил Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олганидан сўнг, фаластинликлар томонидан ўртадаги алоқаларни узишга жавобан АҚШ барча икки томонлама ёрдамини тўхтатди.
Шу билан бирга, Исроил билан баҳс-мунозаралар Тел-Авивнинг Фаластин бозорларига мўлжалланган товарлар учун тўланадиган божхона тўловларини тўлашни тўхтатишга олиб келди.
Феврал ойида Исроил фаластинликларга ўтказиладиган божхона тўловларидан ойига тахминан 10 миллион АҚШ долларини олиб ташлашга қарор қилди, бу унинг сўзларига кўра, маҳбусларнинг оилаларига ёки тўғридан-тўғри Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларга сарфланган.
Бунга жавобан, фаластинликлар, агар бир томонлама чегирмалар амалга оширилса, ҳар қандай маблағдан воз кечишларини айтди.
Исроил исроилликларга ҳужум қилганлар учун тўловлар зўравонликни янада кучайтиришга даъват этади, деб ҳисоблайди.
Газга бой Қатар бугунги кунда фаластинликларга, Ғарбий соҳилда Аббос Фаластин маъмуриятига ҳам, Ғазодаги ҲАМАС маъмуриятига ҳам ёрдам берувчи асосий донор ҳисобланади.
Қатар Ғазо секторига йигирма миллион доллар олиб келди
Қатар делегацияси якшанба куни Исроилдан қамал қилинган анклавга янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини илгари суриш мақсадида Ғазо секторига нақд пул билан 20 миллион доллар етказиб берди. Қатар, ўтган йили электр энергияси учун пул тўлашни тўхтатган Фаластин маъмуриятининг ваколатларини ўз зиммасига олган ҳолда, ойига 11 миллион долларлик янги электр узатиш линиясини молиялаш орқали Ғазо секторининг энергия эҳтиёжларини қондиришга умид қилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди