close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдулмумин Гаджиевнниг ҳибсга олиниши – Иван Голуновга гиёҳвандлик воситалари ташлаб қўйиш билан бир хилдир

Доғистоннинг «Черновик» газетаси «Дин» бўлими муҳаррири, машҳур журналист Абдулмумин Гаджиевдан экстремизмни молиялаштиришдаги айбловни олиб ташлаш ва «одамлар тақдирини синдирадиган жиноят ишлари ўйлаб топадиган» шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилиб чиқди. Бу ҳақида нашр сайтида айтилади.

«Доғистонни фақат янгиликлар орқали биладиган кенг доирадаги ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун Шимолий Кавказда терроризмни молиялаштиришда айблов нима эканлиги ҳақида изоҳ берамиз. Бу тахминан Москвадаги Иван Голуновга гиёҳвандлик воситалари ташлаб қўйиш билан бир хилдир. Агар одамни қамаш керак бўлса ва унинг ўзи диний фаолиятга салгина алоқадор бўлса, унда... асос истаган пайт топилиши мумкин», - дейилади «Черновик»да.
Абдулмумин Гаджиев нашрнинг энг тажрибали ходимларидан саналади, унинг диний мавзудаги мақолалари эса доимо ўқувчиларда ижобий акс-садо берган ва кенг муҳокама қилинган.
«Шу билан бир пайтда, Гаджиев шуни жуда яхши биладики, айрим хавфсизлик хизмати вакиллари уни илинтириш ва… ёпиш учун баҳона қидирмоқда. Гаджиевни терроризмни молиялаштиришдаги айбловнинг ўзи бемаънидир. Хавфсизлик хизмати вакилларининг "Гаджиев Абу Умар Саситлинский ҳисобрақамига пул ўтказишда гумон қилинмоқда" деган баёноти эса икки карра беъманидир. Гаджиев у билан ҳеч қандай алоқа қилмаган. Амалда ҳеч қандай алоқа бўлмаган», - таъкидлашди «Черновик»да.
Газета раҳбарияти тергов ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар журналистни ҳибсга олиш сабабларини изоҳлаб беришига интилмоқда. "Биз Гаджиевдан барча бемаъни айбловларни олиб ташлашни ва айбловларни очиқчасига ўйлаб топадиган, одамлар тақдирини синдирадиган бўш жиноий ишларни шакллантирган шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қиламиз", дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Абдулмумин Гаджиев бугун эрталаб қўлга олинган. Хвк кучлари ходимлари унинг уйида тинтув ҳам амалга оширишди.
«Медуза» журналист Иван Голунов 2019 йил июнь ойининг бошида Москвада ҳибсга олингани ва гиёҳвандлик воситаларини сотишга уринганликда айбланганидан сўнг шуҳрат қозонди, бу айбловни кўплаб ОАВ ва жамоатчилик вакиллари сохта ва журналистик тадқиқот учун у олиш деб ҳисобладилар. Иш беш кундан кейин ёпилди, журналист эса озод этилди. 2019 йил 13 июнда РФ президенти Владимир Путин Голунов иши муносабати билан икки нафар ИИВ генералини ишдан бўшатди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase