Мусулмон аёл Кори Ириза Саудия Арабистонига эри Доди ва иккита фарзанди билан Умра зиёратига келди ва диний маросимлардан бўш вақтларида оила янги музейга боришга қарор қилди ва унинг биринчи ташриф буюрувчиларидан бўлди.
"Бу музей бутун оилани нафақат ибодат билан, балки қўшимча дам олиш билан ҳам машғул қилишга имкон беради", - дейди Ириза.
Додининг сўзларига кўра, у Макканинг муқаддас жойларига 600 метр баландликдан қараб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ҳис-туйғуларни бошдан кечирди, дея хабар беради GulfNews.
Шуниси эътиборга лойиқки, Макканинг соат минораси дунёдаги энг баланд ва Биг Бен деб номланувчи Вестминстердаги Лондон минораси баландлигидан 35 марта катта.
Минора соати ёмғир ва шамолдан ҳимоя қилинади ва 100 миллион элементдан иборат шиша мозаика билан қопланган.
Макканинг марказида ноёб музей очилди
Макка шаҳридаги машҳур соатли минорада 4 қаватли астрономия музейи очилди. Музейда сайёҳлар галактикалар моделлари ва астрономия мавзусидаги экспонатларни томоша қилиши мумкин, музей 600 метр баландликда жойлашган бўлиб, томоша қилиш майдончасидан Каъбани ва зиёратчилар гуруҳларини юқоридан томоша қилиш мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар