Мусулмонларнинг муқаддас рўза ойининг дастлабки 20 кунида Маккадаги Масжидул Ҳаромга 22 миллиондан ортиқ диндор ташриф буюрди, деб ёзади IslamNews «Al Arabiya»га таяниб.
Икки Муқаддас Масжидлар Бош бошқармаси бошлиғи Шайх Абдурраҳмон ас-Судаиснинг сўзларига кўра, бундай кенг кўламли меҳмонлар оқими Рамазон 2023 олдидан мутахассислар томонидан пухта ўйланган самарали операцион стратегия туфайли Макканинг муқаддас жойларини зиёрат қилишга муваффақ бўлган.
Оператив режа доирасида 4000 нафар ишчи Масжидул Ҳаромда кунига 10 марта нам тозалаш ишларини олиб бормоқда, яна 70 нафар ишчи гуруҳи масжид ҳудудини кечаю кундуз антисептик моддалар билан дезинфексия қилмоқда.
Масжил атрофида ва унинг радиусида 8000 га яқин автомашиналар, жумладан 3000 та электромобил ҳаракатланади. 90 нафар муҳандис-техник ходим диний бинонинг 200 та эскалатори ва 14 та лифтини яхши ҳолатда сақлашмоқда.
Рамазон ойи бошидан бери Маккадаги Масжидул Ҳаромни 22 миллион диндор зиёрат қилди
Мусулмонларнинг муқаддас рўза ойининг дастлабки 20 кунида Маккадаги Масжидул Ҳаромга 22 миллиондан ортиқ диндор ташриф буюрди, деб ёзади IslamNews «Al Arabiya»га таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари