Абу-Дабида яҳудийларнинг синагогаси очилди
Бирлашган Араб Амирликлари пайшанба куни БАА пойтахтида синагога, масжид ва черковни ўз ичига олган уч динга оид мажмуа бўлган «Иброҳим оиласи уйи»ни очди. Бир кун аввал Абу-Дабида динлараро марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Сан-Диегода синагоганинг ўққа тутилиши: қўштирноқсиз насронийлар терроризми?
Ўтган шанба АҚШда, Сан-Диегодаги Повей шаҳарчасида жойлашган синагогада террорчи шахс тўпланган одамларга қарата ҳарбийлар милтиғидан ўқ узди. Натижада бир аёл ҳалок бўлди ва уч киши, жумладан, 57 яшар раввин ярадор бўлди. У кўрсаткич бармоғидан айрилди. 34 яшар эркак ва унинг қизи шрапнелдан яраланди. Қиз оёғи ва юзидан жароҳат олди.
Мусулмонлар яҳудийлар учун юз минг доллар тўпладилар
АҚШдаги мусулмон ташкилотлар Пенсильвания штати Питтсбург шаҳрида жойлашган синагогада бўлиб ўтган отишма давомида қурбон бўлганларнинг оилаларига бериш учун юз минг доллардан ортиқ маблағ тўпладилар. Пул тўплаш LaunchGood сайтида амалга оширилмоқда. Қайд этилишича, бу маблағлар жабрланувчиларнинг бирламчи эҳтиёжларига – дафн маросимлари, ярадорларни даволаш ва ҳ.к.га сарфланади.