close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эстония бош имоми қавмдан тушган пулга озиқ-овқат, ҳовуз ва йигма каравот сотиб олган

Эстония бош имоми Илдар Мухамедшин ўтган йили қавм мулкдан шахсий манфаатларда фойдаланишда айбдор деб топилган, деб хабар беради Eesti Päevaleht. 2016 йилнинг 8 ноябрида чегарани қўриқлаш ва полиция Департаменти иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси ходимлари Мухамедшиннинг масжиддаги иш кабинетига ва Тин кўчасида жойлашган хонадонига кириб келишди.

Терговчилар хоналарни яхшилаб тинтиб чиқишди ва баъзи нарсаларни ўзлари билан олиб кетишди. Мухамедшинга қавм пулларини ўзаштиришда айблов қўйилди. Текширув давомида аниқланишича, Мухамедшин ҳисоб рақамдаги пулларни шахсий мақсадларда ишлатиб юборган.
2014 йил қавмдан фақат у Swedbank банк ҳисоб рақамига уланиш имконига эга бўлган. 12 май куни имом Лийвалайадаги бўлимга бориб, ҳисоб рақамидан 30 000 евро олган. Кейинроқ – яна 10 000. Мухамедшин бу пулларни турмуш ўртоғи Лияга берган, у эса пулни SEB даги шахсий ҳисоб рақамига ўтказган. Худди шу куни оила Виймсидан дала ҳовли сотиб олади.
Маълум бўлишича, кавм пулларига Мухамедшин ҳовуз, шланг ва йиғма каравотли бўлиб олди. Шунингдек, у 894,13 евро пулни телефон учун шахсий ва оилавий рақамларга пул тўлади. Бундан ташқари, қавм ҳисобига оила аъзоларига виза ва суғурта полислари сотиб олади.
Шундан сўнг имом озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олган ва қавмнинг пластик картасидан фойдаланган.
Қавм бухгалтери Мухамедшиннинг молиявий ишларини ”эътиборсиз” деб атади, лекин унинг ўғри эмаслигини қўшиб қўйди.
Имом ҳар бир ҳолат бўйича изоҳ берди. унинг сўзларига кўра имом ва хотини қавмда ишлайди: имом эркаклар билан боғлиқ ҳамма ишлар билан, Лия эса – аёллар ва болалар билан боғлиқ ишлар билан шуғулланади. Айтилган вақт оралиғида унинг турмуш ўртоғи волонтер бўлиб ишлаган. Имомнинг таъкидлашича, ҳамма нарсани тафтиш комиссияси текширган ва ҳеч қандай қоидабузарлик аниқлмаган.

Ҳовуз фақат меҳмонлар учун

Ҳовуз ва шланг гўйки дала ҳовлида меҳмон бўлиб турган болалар фойдаланиши учун харид қилинган. ”Бу ҳақида қавм бошқармаси ҳам, мен изоҳ берган Солиқ-божхона департаменти ҳам билади. Бизда шундай одат бор: мусулмонлар учрашишади, биргаликда овқат тайёрлашади ва суҳбат қуришади. Ота-оналарнинг кўпчилиги фарзандлари билан келиши сабабли ҳаммаси улар учун мўлжалланган. Ёзда Кеэвизда дарс ўтиш қийин, шу сабабли тадбирлар очиқ ҳавода ўтказилади”.
Дала ҳовлидаги тадбирлар норасмий учрашувлар характерига эга бўлган. Меҳмонлар учун каравот ҳақида имом ҳеч нарса демади.
Ўтган йили кузда Delfi ёзишича: прокуратура шундай фикрга келдики, жиноий ишда айблов учун далиллар етарли, лекин етказилган зарар миқдорини ҳисобга олиб, имомни жиноий жавобгарликка тортишга зарурат йўқ. Прокуратура опортунитет тартибида жиноий иш қўзғатишни бекор қилди, бу эса шуни англатадики, имомга белгиланган муддат давомида тўланиши лозим бўлган 800 евро миқдорида пул мажбурияти юкланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase