close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғарб мамлакатларида эркаклар ва аёллар ўртасида қўл бериб кўришиш тақиқланиши мумкин

Ғарбда иш берувчилар ишда жисмоний алоқа бўйича янги қоидаларга мувофиқ қул бериб кўришишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқишлари мумкин. Қандай турдаги тегинишлар мақбул эканлиги ҳақида тушунмовчиликларга йўл қўймаслик учун улар жинсий зўравонлик ҳақида қимматга тушадиган даъволаридан қочиш учун умуман ҳар қандай жисмоний алоқани тақиқлашлари мумкин. Сўров натижаларига кўра, тўрт кишидан учтаси иш жойида жисмоний алоқа қилишнинг тақиқланишини хоҳлайди.

Metro нашри Peninsula (Буюк Британия) кадрларга маслаҳат бериш бўлимида консалтинг бўйича директор муовини Кейт Палмернинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Айрим иш берувчилар жисмоний алоқани умуман тақиқлаб қўйиши мумкин. Унинг қанчалик узоқ бориши бу савол, чунки бу контекстга боғлиқ. Қўл бериб кўришиш унчалик узоққа бориш эмасмикан?». Улар оддийгина «ҳеч қандай жисмоний алоқа» деб айтиши мумкин, бунда ҳеч қандай ортиқча савол бўлмайди. Бу ишни соддалаштиради, лекин яқинликдан халос қилмайди, бу эса қайсидир маънода қайғулидир».
Кейт Палмернинг сўзларига қараганда, жинсий шилқимликларга қарши қаратилган #MeToo ҳаракати иш берувчиларни қандай килиб бундай шилқимликларнинг олдини олиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Кўп ҳолатларда улар муаммони тубдан кеескин ҳал қилиши – эркаклар ва аёллар ўртасида алоқаларни тўлиқ чегаралашни афзал кўрмоқда.
Палмернинг айтишича, унга ҳозирча иш берувчиларнинг қўл бериб кўришиш тақиқлагани ҳақидаги ҳолатлар маълум эмас, бироқ ҳозирда кўплаб компаниялар қўл бериб кўришиш (қоидага кўра, офисда ходимлар ўртасида энг тарқалган жисмоний алоқа тури) «ҳаддан ташқари яқин» бўлмаслиги ҳақида тавсиялар бермоқда.
Биз эса эслатиб ўтамизки, эркаклар ва аёллар ўртасида қўл сиқишув ҳозиргача ҳал қилувчи «маданиятли» омил ва секуляр маданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, ундан воз кечиш, масалан, фуқаролик бермаслик учун сабаб бўлиши мумкин. Лекин шунга қарамай, машъум «шариатлаштириш» уни асло кутишмаган жойдан – прогрессив феминистик мулоҳазалардан келиб чиқади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase