Ғазода бир неча ойлардан бери қатлиом қилаётган Исроилда армия билан Нетаньяҳу орасида келишмовчилик келиб чиқди. Исроил армияси “маҳаллий ва тактикавий танаффус” қарорини қабул қилганидан кейин Нетаньяҳу “Бунга асло йўқ қўймайман” дея ҳарбий ҳукуматни тарқатиб юборди. Ҳукумат тарқатилганидан кейин Исроил кўчаларида норозилик намойишлари бошланди. Пойтахт Тель-Авивда минглаб киши Нетаньяҳу истеъфосини талаб қилишди.
Исроилда муддатидан аввал сайлов ва Ғазодаги асирларнинг қайтарилиши учун ҳукуматга босимлар давом этмоқда. Намойишлар Ғарбий Қудус, пойтахт Тель-Авив, Хайфа ва Кифар Саба каби шаҳарларда бўлиб ўтмоқда.
Тель-Авивда Исроил парламенти олдида тўпланган минглаб киши муддатидан аввал сайлов ўтказишни талаб қилиб, ҳукуматдан Ғазодаги асирларни озод қилиш учун Хамас билан келишиш шартлигини айтишди.
Исроил байроқларини кўтарган минглаб намойишчи бош вазир Нетаньяҳу ва ҳукуматдаги сиёсатчиларга қарши шиорлар ва лавҳалар билан чиқишди.
Исроилда ҳарбий ҳукумат тарқатиб юборилди
Ғазода бир неча ойлардан бери қатлиом қилаётган Исроилда армия билан Нетаньяҳу орасида келишмовчилик келиб чиқди. Исроил армияси “маҳаллий ва тактикавий танаффус” қарорини қабул қилганидан кейин Нетаньяҳу “Бунга асло йўқ қўймайман” дея ҳарбий ҳукуматни тарқатиб юборди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|