close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Келин-куёвларни гиёҳвандлик воситалари борасида текшириш саудия жамиятини иккига бўлиб қўйди

Саудия шўро Кенгаши никоҳдан ўтадиган келин-куёвлар учун мажбурий текширувлар жорий қилиш таклифи билан чиққан аёл – давлат арбобининг таклифини рад қилди. Кенгаш аъзоси Иқбол Дарандарий никоҳдан ўтишдан олдин соғлиқни мажбурий текшириш – гиёҳвандлик воситалари, генетик аномалияга таҳлил топшириш ва психиатр маслаҳатидан ўтишни таклиф қилди.

Сиёсатчи-аёлнинг ҳисоблашича, бўлғуси келин-куёвнинг соғлиғига диққат билан муносабатда бўлиш соғлом авлод бера оладиган ва биринчи баҳона биланоқ ажрашиб кетмайдиган мустаҳкам ва оқибатли оилалар барпо этишга ёрдам беради, хабар беради Okaz сайти.
Бироқ Дарандарийнинг таклифи шўро Кенгашида етарлича овоз тўплай олмади. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг Дарандарий таклифи бўйича фикрлари эса иккига бўлинди.
«Фикр аслида тўғри. Никоҳдан олдин тиббий таҳлиллар оилаларни ирсий ва генетик касалликлардан ҳимоя қилади. Улар одамларнинг шахсий ҳаётига бостириб кириш ва уларнинг ҳуқуқларини бузиш учун мўлжалланмаган», - деб ёзади Twitter фойдаланувчиси Иброҳим бин Ҳуссайн.
«Бундай таклифлар бўйича овоз бериш эмас, балки бирданига қабул қилиш ва жорий этиш лозим», - дейди худди шу тармоқнинг @Smsomh19 ники остидаги фойдаланувчиси.
«Бу тестлар фойдасиз. Гиёҳванд киши, агар тўйдан олдин таҳлилдан ўтиш режалаштирилганини биладиган бўлса, бир неча кун давомида гиёҳвандлик воситаси қабул қилмаслиги мумкин», - ҳисоблайди @khuloodzml.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase