Назарбоевнинг Исо Масиҳга даъват қилган набираси гиёҳвандликдан вафот етди
ОАВ Нурсултон Назарбоевнинг набираси - Айсултаннинг ўлими ҳақида хабар тарқатди. 29 ёшли эркак 16 августга ўтар кечаси Лондонда вафот етди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлим сабаби юрак тўхташи бўлган. Аввалроқ Назарбоев бир неча бор гиёҳвандликка берилган эканлигини тан олганди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Айсултан Ислом динига танқид билан ташланиб, барчани Исо Масиҳга ишонишга чақирганди.
Келин-куёвларни гиёҳвандлик воситалари борасида текшириш саудия жамиятини иккига бўлиб қўйди
Саудия шўро Кенгаши никоҳдан ўтадиган келин-куёвлар учун мажбурий текширувлар жорий қилиш таклифи билан чиққан аёл – давлат арбобининг таклифини рад қилди. Кенгаш аъзоси Иқбол Дарандарий никоҳдан ўтишдан олдин соғлиқни мажбурий текшириш – гиёҳвандлик воситалари, генетик аномалияга таҳлил топшириш ва психиатр маслаҳатидан ўтишни таклиф қилди.