«Психология, маънавийлик ва дин» (Psychology of Spirituality and Religion) журналида чоп этилган тадқиқотда 67 562 нафар Германия аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров натижалари келтирилган.
Ҳамжиҳатлик ва бирлик ғоясига энг катта мойиллик, маълум бўлишича, айнан мусулмонлар учун хос, бунда аёллар бу асосий ғояга эркаклардан кўпроқ ишонадилар.
Эдингер Шонснинг сўзларига қараганда, ҳамжиҳатлик ва бирликда юқори кўрсаткичларга эга инсонлар нафақат ҳаётдан қониқиш ҳосил қиладилар, балки ёшлигида яхшироқ таълим олишади ва кексаликда соғлиқ билан муаммоларга камроқ дуч келадилар, дея хабар беради PsycNET сайти. Олимларнинг маълум қилишича, хислатлар бошқа динларга қараганда мусулмонлар учун кўпроқ хос.