Таҳлилга кўра, Қуръон ва Тавротда зўравонлик паттерн-сўзлари тахминан бир хил – мос равишда 2,1% ва 2,8% экан. Бироқ Инжил мусулмонлар Муқаддас китобидан икки баравар агрессив экан – у ерда қотилликлар ва вайроналиклар ҳақида эслаб ўтиш 5,3%ни ташкил қилади.
Андерсон шунингдек, Библия ва Қуръонни психологияда умум эътироф этилган 8 та эмоциядан иборат шкала бўйича қисмларга ажратган. Маълум бўлишича, Библияда ғазаб кўпроқ, Қуръон да эса кўрқув ва дин-7,6%, Инжилда эса атиги 0,2% ажратилган, эътиқддан кўра кўпроқ бўйсунишга чақиришни афзал кўрилган.
Таврот севги-муҳаббат бўйича етакчилик қилади (Инжилда 1,9% ва Қуръонда 1,26%га қарши 3%), марҳамат ва илтифот тушунчалари эса Қуръонда 6,3%, Тавротда 2,9% ва Инжилда атиги 0,7% учрайди. Дин ва эътиқд душманлари кўпроқ Қуръонда (0,7%) эмас, балки Инжилда (1,8%) эслаб ўтилади.
Хулоса тариқасида Андерсон айтадики, Қуръонни Библиядан кўра агрессив китоб деб ҳисоблаш учун ҳеч қандай асослар йўқ.