close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фаластинликлар Ғазо секторида ҳалок бўлган ўсмирлар учун аза тутмоқда

Қамал ҳолатидаги Ғазо секторида минглаб кишилар шу кунларда Исроил билан чегарадаги девор яқинида оммавий норозилик акциялар вақтда Исроил ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилган тўрт нафар ёш фаластинликни дафн этиш маросимида иштирок этди.

Ўн минглаб фаластинликлар шанба куни буюк «Қайтиш марши» митингининг биринчи йиллигини нишонлаш учун тўпланганди. Исроиллик аскарлар намойишчиларга қарата жанговар патронлар ва резина ўқлар отган ва кўзда ёш оқизадиган газлар қўллаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 17 яшар Тамер Абулхаир Ғазо секторининг жанубий қисмида Хан-Юнисдан шарқда яраланиб, касалхонада дунёдан кўз юмган.
17 яшар яна икки ўсмир - Адам Амара ва Билол ал-Нажар - ҳам отиб ўлдирилган. Тўртинчи фаластинлик, 20 ёшдаги Муҳаммад Жиҳод Саад, бош намойиш олдидан бўлиб ўтган тунги норозилик акцияси давомида ўлдирилган.
Ўтган йилнинг 30 мартидан бошлаб фаластинликлар 1948 йил Исроил асос солинган вақтда уларнинг оилалари зўрлик билан қувиб чиқарилган ерларга қайтиш ҳуқуқини ХАМАС бошқарувидаги секторда талаб қилмоқда. Ҳар ҳафта бўлиб ўтадиган митингларда намойишчилар қамалга якун ясашни ҳам талаб қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра,шанба куни камида 207 киши яраланган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase