close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қонхўр Караджич умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Гаага Апелляция суди кеча узоқ давом этган, босниялик мусулмонларнинг оммавий ўлдирилишида айбдор бўлган сербларнинг золим ҳукмдори устидан ишга нуқта қўйилди. Суд Сербия Республикаси президенти Радован Караджични умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, хабар беради Reuters агентлиги.

Аввалроқ 73 яшар Караджич 8 мингдан ортиқ мусулмон эркаклар ва болалар қатл этилган Сребреницадаги геноцид, шунингдек, Босния ва Герцеговинадаги тўқнашувлар вақтида содир этилган бошқа оғир жиноятлар учун 40 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Янги ҳукм Қолдиқ механизми судьялари томонидан чиқарилди, чунки мамлакат парчаланиб кетиши давомида содир этилган ҳарбий жиноятлар ҳақидаги ишларни кўриб чиққан собиқ Югославия бўйича Халқаро трибунал 2017 йилнинг охирида ўз ишини якунлаган.
Дастлабки ҳукм устидан 2016 йилги айблов вердиктини бекор қилишни талаб қилган ҳимоя томони ҳам, жазони кучайтиришни сўраган айблов томони ҳам шикоят қилди. Бунда Караджич ўзин айбдор деб ҳисобламади.
Караджич дастлаб нафақат Сребреницада, балки яна еттита аҳоли пунктида ҳам геноцидда айбланган, лекин судда фақат  Сребреница билан боғлиқ айбловни исботлашнинг уддасидан чиқилган. Шу билан бир пайтда, у инсониятга қарши жиноятларда, уруш олиб бориш қоидалари ва урф-одатларини бузишда ҳам айбланган. Чунончи, қотилликлар, депортация, ғайриинсоний муомала ҳамда босниялик мусулмонлар ва хорватларга қарши бошқа жиноятларда, артиллерия ва снайперлар ўқ узиши йўли билан Сараевонинг фуқаро аҳолисини террор қилиш ва БМТ тинчли ўрнатиш кучларини қўлга олишда айбланган.
Караджич 2008 йил Сербияда ҳибсга олинган, у 13 йил давомида суддан яшириниб юрганди. Судда ишни кўриб чиқиш давомида унинг иши бўйича 11 мингдан ортиқ ашёвий далиллар кўрсатилган ва 600 га яқин гувоҳларнинг кўрсатмалари эшитилган.
"Болқон монстри" номи охирги кунларда Янги Зеландияда мусулмонларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолда яна юзага чиқди. Террорчи мусулмонларни ўлдириш учун машинада кетаётганида айнан Караджичга бағишланган серб қўшиғини тинглаб кетганди.
Эслатиб ўтамизки, босниялик мусулмонларнинг бошқа бир қотили ва Караджичнинг сафдоши, генерал Ратко Младич 2017 йил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase