Маълум бўлишича, 64 ёшдаги Линда 2011 йил Исломни қабул қилган мусулмон аёл бўлган экан. Мусулмон мамлакатлардан келган қочқинларни жойлаштириш марказида ишлаши ва бу ерда кўплаб мусулмонлар билан танишиши унинг Исломга бўлган қизиқиши ортишига туртки бўлган.
«Линда опа» - масжидда уни шундай деб аташарди – ҳар жума ўзининг стулида ўтирган ҳолда жума намозини енгиллаштирилган шаклда ўқирди – каттиқ оғрийдиган тиззалари унга саждага бориш имконини бермасди.
Линданинг жияни Кирон Госсенинг сўзларига қараганда, террорист ҳужум қилган пайтда кекса аёл дугонасини ўз гавдаси билан тўсиб қолган ва кўксидан ўқ еган, деб хабар беради stuff.co.nz.
«Мусулмонлар жамоати уни жуда яхши кўрарди, Линда опа деб атарди. У жамоатнинг ажралмас бир қисми эди, ҳар жума ва барча диний байрамларда масжидга ташриф буюрарди», - деди ҳалок бўлган аёлнинг қариндоши.
Линданинг дафн маросими 21 март куни бўлиб ўтди.
Крайстчерч масжидида ўлдирилган Линда Армстронг ким эди
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳри масжидларида амалга оширилган терактлар қурбонлари рўйхатидан ўрин олган ягона ғарбча исм-шариф ўзига эътибор қаратади – Линда Армстронг. Армстронг аслида ким эди ва у қандай қилиб жума намози вақтида масжидга келиб қолганди?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар