Кеча ҳайит куни Ҳамас лидери ва сиёсий буюроси раҳбари Исмоил Ҳанийянинг уч ўғли ва бир нечта набиралари бор бўлган машина Исроил тарафидан ҳужумга олиниб, Ғазо яқинида ҳалок қилинди.
Исмоил Ҳанияй қуйидаги баёноти билан мусулмон аҳлига ўрнак бўлди:
"Уч ўғлимни ва набираларимни шаҳидлик мақомига лойиқ кўриб, бизни бундай шараф билан шарафлантиргани учун Аллоҳга чексиз ҳамд айтаман.
Ўғилларим ва набираларимнинг қони Қуддус ва Масжидул Ақсо учун фидо бўлсин.
Ўғилларим ва набираларимнинг қони Фаластиннинг ҳурлиги йўлида фидо бўлсин.
Душман ўғилларимни ўлдиргани учун Ғазони тарк этишимни кутаётганлар, бу ўлим сабаб йўлимни ва принципимни ўзгартиришимни кутаётганлар катта хато қиладилар.
Ўғилларим ва набираларимнинг қони Ғазода ҳалок бўлганларнинг қонидан қадрли ёки қимматлироқ эмасдир,
Чунки ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси менинг авлодларимдир.
Ҳеч бир йўқотишда таслим бўлмаймиз, орқага чекинмаймиз, Қуддус ва Ақсонинг ҳурлиги йўлида собит қоламиз.
Бу йўқотишларнинг ҳаммаси ғалаба йўлида бизга куч бағишламоқда.
Оиламдан олтмишга яқин яқинларим шаҳид қилинди, Ғазо халқи билан оилам ўртасида ҳеч бир фарқ йўқдир.
Бутун Ғазо халқи менинг оиламдир".
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
“Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтажакмиз”.