close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Покистон Ҳиндистон устидан БМТга шикоят қилмоқчи

Покистон ҳукумати Ҳиндистон ҳаракатлари устидан БМТга шикоят қилиш ниятида. Покистон Балакот шаҳри яқинида яқинда Покистон ҳудудига ҳинд ҳарбий ҳаво кучлари томонидан берилган зарбалар туфайли Ҳиндистонни экологик терроризмда айбламоқда.

"Экологик терроризм хуружи рўй берди. Атроф-муҳитга улка зиён етказилди", - деди Покистон бош вазирининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича маслаҳатчиси Малик Амин Аслам.
Унинг сўзларига қараганда, Ҳиндистон самолетлари ўрмондаги қўриқхонага бомбалар ташлаган ва ҳозирги пайтда Покистон ҳукумати БМТга шикоят қилиш учун табиатга етказилган зиённи ҳисоблаб чиқиш билан шуғулланяпти.
БМТ Бош Ассамблеяси 47/37 резолюцияси матнида айтилишича, ҳарбий ҳаракатлар зарурати билан оқланмаган атроф-муҳитни мақсадсиз йўқ қилиш халқаро ҳуқуққа зид келади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase