Ал-Азҳар раҳбарининг таъкидлашича, муқаддас Қуръонда мусулмон киши бир нечта хотинга уйланиши учун «адолатли муносабат шартига амал қилиши шарт – агар адолат бўлмаса, бир нечта хотинга эга бўлиш тақиқланади».
Шайх Тайибнинг шарҳлари айрим ОАВ томонидан кўп хотинлиликни қоралаш сифатида талқин қилингани ва оддий араб эркаклари ўртасида ваҳимали кайфият юзага келтирганидан сўнг ал-Азхар изоҳ билан чиқди – ҳеч ким кўп хотинлиликни тақиқлаш ниятида эмас, шайх фақат кўп хотинли эркакнинг масъулияти қанчалик оғирлигини эслатмоқчи бўлди, холос.
«Аёллар – жамиятнинг ярмидир. Агар биз улар ҳақида қайғурадиган бўлмасак, бу бир оёқлаб юришга уриниш билан бир хил демакдир», - деди уламо.
Азҳар раҳбари кўп хотинлиларни чўчитиб юборди
Мисрнинг ал-Азҳар Ислом академияси бош имоми диндошларга муҳим бир нарсани эслатиб, бутун дунё мусулмонлари учун долзарб бўлган мавзуда фикр билдирди. Шайх Аҳмад Тайибнинг таъкидлашича, кўплаб ҳолатларда полигамия (кўп хотинлилик) «аёллар ва болалар учун адолатсизлик» бўлиши мумкин, бир нечта хотинли оила қоида эмас, истисно бўлиши лозим. «Никоҳ полигам бўлиши лозим дейдиганлар қаттиқ хато қиладилар», - деди шайх ат-Тайиб, иқтибос келтиради BBC News.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси