close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодаси ўртасида зиддият кучаймоқда

Саудия Арабистони қироли оиласида зиддият кучаймоқда. The Guardian хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳаракатлари бунга сабаб бўлди. Кўпчиликнинг қайд этишича, кекса қирол Салмон Абдулазиз Сауд қарор қабул қилишда ортиқча мустақиллик намойиш этаётган ўғлига ҳадиксираб қарамоқда.

Саудиянинг Туркиядаги консулхонасига ташриф буюрганидан сўнг изсиз йўқолган журналист Жамол Хашукджининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ воқеа ихтилофнинг бошланишига сабаб бўлди.
Февраль ойининг охирида қиролнинг Мисрга ташрифи ҳам оловга мой қуйгандай бўлди. Давлат раҳбари хавфсизликка таҳдид ҳақида хабар олди, шундан сўнг қиролни қўриқлайдиган хавфсизлик хизмати ходимлари шаҳзода фойдасига ишлаётганликда гумон қилиниб, зудлик билан алмаштирилди.
Валиаҳд отасини Қоҳирадан кайтиб келгач, уни кутиб олиш учун аэропортга бормади. Лекин унинг йўқлигида кадрлар билан боғлиқ бир нечта ўзгаришни амалга оширди, жумладан, аёл кишини Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси қилиб ва ўз укасини мудофаа вазири этиб тайинлади. Ўзгаришлар қирол билан келишиб олинмади ва «валиаҳд шаҳзода» номидан эълон қилинди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase