Умумий ҳисобда 44 киши ҳибсга олинди, улар қамаб қўйилди, хабар беради NDTV телеканали.
Покистон ҳукумати аввалроқ «Жаиш-е-Мухаммад»нинг ҳинд ҳарбийларига уюштирилган ҳужумга алоқадор эканлигини шубҳа остига қўйиб, Нью-Делига ушбу гуруҳнинг айбини исботлаш учун далиллар тақдим этиш ва биргаликда тергов ўтказишни таклиф қилди.
Аввалроқ шу куни Покистон ҲДК давлат чегарасини бузишга ҳаракат қилинган пайтда ҳинд сув ости кемасини ҳайдаб юборганди.
Шу аснода, Ҳиндистон ҳарбий денгиз кучлари қўмондони адмирал Сунил Ланба Исломобод томонидан қандайдир «авантюра» содир бўлган тақдирда, Покистонга ҳаводан, сувдан ва қуруқликдан тезкор ва қатъий жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.
Покистон Ҳиндистоннинг жаҳлини чиқараётган муфтийни ҳибсга олди
Покистон полицияси сешанба куни мамлакатда тақиқланган ташкилотларнинг ўнлаб вакилларини, жумладан, «Жаиш-е-Муҳаммад» гурухи етакчиси Масуд Азхарнинг акаси бўлган муфтий Абдул Рауфни ҳибсга олди. Қўлга олиш 14 февраль куни Жамма ва Кашмир штатида ҳинд ҳарбийлари колоннасига ҳужум ҳақидаги ишни тергов қилиш доирасида бўлиб ўтди. Ўшанда 45 киши ҳужум қурбони бўлганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди