Рўмолга университет логотипи туширилган бўлиб, у дастлаб иккита ўлчамда ишлаб чиқарилади. Соддалаштирилган дизайн талаба қизларни салқин ҳолатда сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, нархи 15 фунт стерлинг бўлади.
Университет спорт дастурларида қизлар иштирок этмаётганлигини сезиб қолгач, ўз ҳижобини яратишга мажбур бўлди.
«Диққат билан қарагач, асосий камчилик BAME спорт мусобақаларида қизларнинг иштирок этиши билан боғлиқ эканлигини, хусусан, мусулмон қизларнинг жамоавий спорт турларида иштирок этиши учун тўсиқ мавжудлигини аниқладик», - дейди Ранджит Ратхор, Брюнель талабалар иттифоқи президенти.
«Албатта, улар спорт билан ўзлари учун ва хусусий тартибда шуғулланиб туришарди, лекин тадбирларда иштирок этиш учун ижтимоий восита сифатида ёки мусобақаларга ташриф буюрмасди».
Буюк Британияда бепул спорт кийимлари тақдим этадиган тўрт университетдан бири бўлган университет келажакда турли рангдаги спорт кичимлари чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди.
«Янги ҳижоб ҳақиқатда енгил, юқори сифатли материалдан тайёрланган бўлиб, кичик-кичик тешикчалар орқали ҳаво ўтиб, бошнинг нафас олишини енгиллаштиради», - деди Ратхор.
«Ҳозирги пайтда биз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган, биздан намуналар олишни, бизнинг намунамиз бўйича ўз ҳижобини ишлаб чиқишни истаётган бошқа намуналар ҳам бор ва бу жуда ажойиб янгилик ҳисобланади».
Эслатиб ўтамиз, Британия таълим муассасаларида спорт нафақат собиқ совет таълим тизимида бўлгани каби, оддий "жисмоний тарбия" курси эмас. Бу ўқув жараёнининг энг муҳим қисми бўлиб, интизомни, жамоа руҳини, кучини ва мустаҳкамлигини ошириш жараёни сифатида спорт махсус фалсафага эга бўлади.
Nike илк бор ўз маҳсулоти бўлган Pro-Hijab ни 2017 йил, уни оддий рўмолдан кўра қулайроқ, серҳаракат фаолият (жумладан, спорт) учун идеал ҳижроб сифатида реклама қилиб, таништирганди. Siya ва Raqtive каби бир нечта бошқа мусулмон кийим-бош брендлари ҳам «фаол» ҳижобларни ўз коллекцияларининг бир қисми сифатида тақдим этади.
Лондон университети – Буюк Британияда ўзининг спорт ҳижобини ишлаб чиққан илк олий таълим муассасаси
Nike илк ҳижобли спорт кийимини тақдим этган вақтдан бошлаб бир йил ўтди, эндиликда Британия университети унинг изларида бормоқда. Лондондаги нуфузли Брунель университети талаба қизлар учун спорт ҳижобини ишлаб чиқишди ва институт раҳбариятининг таъкидлашича, бу уни Буюк Британияда мусулмон қизлар учун ўзининг спорт формасига эга бўлган илк университетга айлантиради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш