Жами 23 та юрисдикция санаб ўтилди. Бу Афғонистон, Америка Самоаси, Багам ороллари, Ботсвана, Шимолий Корея, Эфиопия, Гана, Гуам, Эрон, Ироқ, Ливия, Нигерия, Покистон, Панама, Пуэрто-Рико, Самоа, Саудия Арабистони, Шри-Ланка, Сурия, Тринидад ва Тобаго, Тунис, Виргин ороллари ва Ямандир.
Босния ва Герцеговина, Гайана, Лаос, Уганда ва Вануату бу рўйхатдан чиқариб ташланди.
Энди бу таклиф Европа парламенти ва 28 нафар аъзо-давлат томонидан маъқулланиши лозим. Бироқ, маълмуки, Франция ва Буюк Британия бу янги рўйхатга қарши чиқди.
Ар-Риёдни рўйхатдан чиқариш мақсадида кўрсатилаётган босимга қарамай, комиссия қиролликни рўйхатда қолдиришга қарор қилди, дейди январь ойида ҳисоботни тасдиқлаган Reuters.
Саудия Арабистонини бу рўйхатга қўшиш ўтган йили журналист Жамол Хашукджининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони консулхонасида ўлдирилишидан сўнг Ар-Риёд ва Европа мамлакатлари пойтахтлари ўртасида зиддият кучайиб бораётган шароитларда рўй бермоқда. Қотилликдан норозилик ар-Риёднинг минтақада рўй бераётган низолардаги ролига эътиборни кучайтирди, Саудия тарафдори бўлган коалицияга қурол-яроғ ва разведка маълумотлари тақдим этаётган ғарб давлатларига потенциал равишда ҳаракатлар учун катта стимул берди.
«Биз пулларни «ювиш»га қарши курашда дунёда энг юқори стандартлар белгиладик», - деди одил суд масалалари бўйича еврокомиссар Вера Журова.
«Лекин биз бошқа мамлакатлардан ифлос пуллар бизнинг молия тизимимизга кириб келишига йўл қўймаслигимиз лозим», - деди у Европа парламентининг Страсбургдаги пленар йиғилишда матбуот анжуманида.
«Ифлос пуллар уюшган жиноятчилик ва терроризмни ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади», - давом эттирди Журова, рўйхатдан ўрин олган мамлакатларни «тезда камчиликларини тузатиш»га чақириб.
Рўйхатга киритиш ўз ортидан чанкцияларга олиб келмайди, лекин бу мамлакатлар нуфузига зиён етказишдан ташқари, ЕИ мамлакатлари билан молиявий муносабатларни ёмонлаштиради.
ЕИ банклари ўтилган санаб юрисдикциялар ташкилотлари иштирокидаги тўловларни қўшимча текширувдан ўтказишлари лозим.
ЕИ Саудия Арабистонини терроризмни молиялаштирувчилар рўйхатига қўшди
Европа комиссияси Саудия Арабистони, Панама ва бошқа юрисдикцияларни пулни «ювиш» ва терроризмни молиялаштириш устидан назорат сустлиги туфайли ЕИ учун хавф уйғотиши мумкин бўлган мамлакатлар қора рўйхатига киритди, деб хабар берди чоршанба куни ЕИ вакили.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди