Лондонда Ғазодаги урушга қарши 100 минг киши намойишга чиқди
28-октабр, шанба куни бошқа шаҳарлар қатори Лондонда ҳам фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун ўн минглаб одамлар намойишга чиқди.
Лондон Тауэри ўзининг 900 йиллик тарихидаги биринчи ифторга мезбонлик қилди
Жамиятнинг барча табақаларии, дин вакиллари бўлган ва турли ёшлардаги лондонликлар Лондон минораси 900-йиллик тарихида илк динлараро ифтор учун душанба куни тўпланди.
Лондон Путиннинг ҳарбий машинасига қарши қаттиқ янги санкциялар киритди: банклар, олигархлар ва бизнес элиталари ҳужум остида
Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс 24 март, пайшанба куни Россияга қарши 65 та янги санкция чораларини эълон қилди. Янги санкциялар стратегик тармоқлар, банклар ва бизнес элиталарга қаратилган, хабар қилади Британия ҳукумати, деб ёзади УНН.
Холокостда омон қолганлар Лондонни уйғурлар геноцидига йўл қўймасликка чақирди
Рут Барнетт ва Дорит Оливер Вольф Буюк Британия Бош вазирига мактуб йўллашди. Холокостда омон қолганлар Британия ҳукуматини Шинжон Уйғур Мухтор вилоятида Хитой маъмуриятининг золимлиги, жумладан, туркий тилда сўзлашувчи мусулмонлар "геноцид"ини тан олиш масаласида аниқ позицияни белгилашга чақирди.
Лондонда Хитойдаги уйғурлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш бўйича акция бўлиб ўтди
Буюк Британия олий таълим муассасалари талабалари ХХР да миллий озчиликлар ҳуқуқларининг камситилётгани ҳақида баёнот бердилар. У здания посольства КНР в ХХРнинг Лондондаги элчихонаси биноси олдида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида яшовчи туркий халқ – уйғурлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш бўйича акция уютирилди.
Лондонда трибунал уйғур мусулмонларига қарши геноцид далилларини ўрганади
Лондонда мустақил трибунал Хитой ҳукумати томонидан уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини тергов қилади ва уйғурлар билан рўй бераётган воқеалар халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра геноцид ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги ҳақида қарор чиқаради,деб хабар беради IslamNews.
Лондонда замонавий ислом санъати галереяси очилди
Лондонлик мусулмон аёл-рассом замонавий ислом санъати галереясини очди. Амина Малик эклектик дизайни, бой ранглар ва чуқур диний маънони ўзида мужассам этган жонли асарлар яратади, бу томошабинда доимий таассурот қолдиради. "Бу қаердан келиб чиққанини билмайман, мен ўзим ёқтирган нарсани қиламан.
Метрода яҳудийларни антисемитдан ҳимоя қилган мусулмон аёл: «Мени бунга Пайғамбар Муҳаммад ўргатган»
Ўтган ҳафта Лондонда мусулмон аёл Асма Шувейх яҳудийлар оиласини антисемитдан ҳимоя қилгани туфайли ижтимоий тармоқларда ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Эслатиб ўтамизки, Асма билан битта вагонда кетаётган «консерватив насроний» болалари билан кетаётган яҳудий эркакни сўзлар билан қўрқитган ва турли антисемитик ғояларни айтган. Ҳижобли ёш аёл яҳудий оилани ҳимоя қилиш учун қўрқмасдан нотаниш эркак билан жанжаллашди.
Лондон университети – Буюк Британияда ўзининг спорт ҳижобини ишлаб чиққан илк олий таълим муассасаси
Nike илк ҳижобли спорт кийимини тақдим этган вақтдан бошлаб бир йил ўтди, эндиликда Британия университети унинг изларида бормоқда. Лондондаги нуфузли Брунель университети талаба қизлар учун спорт ҳижобини ишлаб чиқишди ва институт раҳбариятининг таъкидлашича, бу уни Буюк Британияда мусулмон қизлар учун ўзининг спорт формасига эга бўлган илк университетга айлантиради.