close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Муносабат

Муносабат (52)

Сешанба, Апр 16 2019

Бу воқеа Нью-Йоркдалигимда содир бўлди. Шаҳар сайилгоҳларининг биридан ўтиб кетаётганимда кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул туридаги йирик бир ит ҳамла қила бошлади. Атрофдагилар қизалоққа қандай ёрдам беришни билишмас, қўрқишарди. Чунки ит жуда катта ҳамда тажовузкор эди.

Пайшанба, Апр 04 2019

Ўтган мақолада фанатизм тушунчаси кўриб чиқилган, унинг чегаралари ва баҳолаш мезонлари белгиланганди. Бироқ бу ҳодиса муайян кишининг онгида қандай ривожланиши энг катта қизиқиш уйғотади. Бошқача қилиб айтганда, қандай қилиб одамнинг фанатикка айланиши. Нима сабаддан айрим одамлар бундай бўлади, бошқалар эса – йўқ.

Якшанба, Март 10 2019

Афғонистон ҳукуматининг маълум қилишича, ўтган бир гуруҳ эркаклар томонидан мусулмонлар муқаддаси китобини ёқиб юбориш билан айблаб ўлдирилган 27 яшар Фархунда айбдор бўлмаган. Афғонистон ҳукуматининг юқори мансабдаги амалдорлари ғазабланган эркаклар оломони қурбонига айланган Қобул шаҳрида яшаган 27 яшар аёлнинг айбдор бўлмаганлиги ҳақида баёнот берди.

Жума, Фев 15 2019

 Мутаассиблик ҳар бир диний конфессиядан топилади. Бироқ, сўнгги вақтларда маълум сабабларга кўра фақат Ислом мутаассиблиги ҳақида кўп гапириладиган бўлди. Террористик ҳуружлар, диний масалалардаги ихтилофлар, тўқнашувлар, умматнинг парокандалиги, буларга баъзи бир далиллар холос. Буларни кўрган одам салбий ҳаракатлар Исломнинг узвий бир қисмидир, деган хулосага ҳам келиб қолиши ҳеч гап эмас.

Якшанба, Фев 10 2019

Сўнгги вақтларда “Ҳизбут таҳрир” партияси энг асосий “ислом терроризми” мисолига айланиб улгурди. Турли жойларда ҳизбчилар аниқланиб, ҳибсга олинмоқда, уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилиб, уларнинг навбатдаги халқаси фош этилмоқда. Тақиқланган адабиётлари мусодара қилиниб, одамлари эса узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинмоқда.

Шанба, Фев 09 2019

Янги Исломга кирган ёки мусулмон экани ёдига тушиб, ибодатларга берилиб кетган фарзандларнинг ота-оналари мазкур мақолани ўқиб, тафаккур қилиб кўришларини истардим. Чунки бу бизга ўхшаган, яъни динга энди қизиқиб ибодатларга бел боғлаганларнинг холис ва самимий айтилган фикрлари билан радикал йўлларни танлашга мажбур бўлаётган болаларнинг баҳона ва важларини яхшироқ ажрата билиш  имкониятини бериши мумкин.

Чоршанба, Фев 06 2019

“Европа дегани бу, дунёнинг онаси дегани эмас. Европанинг тарихи дегани бу, дунё тарихи дегани эмас. Оқ танли одам бўлиш ушбу заминнинг хожаси бўлиш дегани эмас. Ғарбнинг цивилизацияси дегани барча цивилизациялар учун олий мисол дегани ҳам эмас. Ғарбнинг мафкураси дегани олимлар учун илҳом манбаи дегани ҳам эмасдир.”  Шайх Юсуф Қаразовий

Чоршанба, Дек 19 2018

Европа Ислом кенгаши ташаббуси билан қабул қилинган ва 1981 йил 19 сентябрда Парижда, ЮНЕСКО штаб-квартирасида Ислом кенгаши бош котиби жаноб Салим Аззам томонидан ўқиб эшиттирилган

Душанба, Дек 10 2018

Ислом Конференцияси Ташкилотига аъзо давлатлар, инсониятга фоний ва боқий дунёдаги ҳаёт ўртасида уйғунликка эришилган ва билим имон билан уйғунлашадиган, универсал ва ҳар томонлама ривожланган тамаддун берган, Аллоҳ томонидан яратилган умматларнинг энг яхшиси сифатида ислом дунёсининг маданий ва тарихий миссиясини ҳамда ислом дунёси қарама-қарши тенденциялар ва мафкураларда ўралашиб қолган инсониятга йўл кўрсатиш,

Шанба, Окт 20 2018

Динни ниқоб қилиб ва Аллоҳ таолонинг номи билан одамларни ўлдираётганларни қандай тушуниш мумкин? Уларни ақлдан озган ёки уларнинг болалиги қийинчиликда ўтган ёки бўлмаса мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш учун уларга катта пул тўланган ёки мусулмонлар яшайдиган ҳудудларни босқинчилар ишғол қилиши ёки мусулмонларни атайин обрўсизлантириш учун қилинмоқда деб қўйиш энг осон жавоб бўлар эди.

Шанба, Окт 20 2018

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматини ғулувга тушиб қолишдан огоҳлантирган бир ажойиб воқеа бор. Жундуб Бажалий ушбу масжидда бизга Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг хадис айтиб берганини айтган эди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен сизлардан қўрқадиган нарсам, бир киши Қуръон ўқийди.

Жума, Сен 28 2018

Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар
Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар тўғрисидаги 4/5-инф (COMIAC) - сонли Резолюция

Пайшанба, Сен 27 2018

Секуляризм – охиригача тушуниб бўлмаган ва Америка сиёсий лексиконидаги туҳматларга қолиб кетган “изм”ларнинг биридир. Радикал атеистларнинг тарғиботларидан сўнг ўнгчилар ҳам сўлчилар ҳам уни сталинизм, нацизм, социализм ва шу каби бошқа қўрқинчли мафкураларга тенглаштирадиган бўлиб қолди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase