Дунёда пандемия ривожланишига бағишланган навбатдаги брифингда ЖССТ раҳбари деди: «Биринчидан, иммунитет тизимингизни тўғри ишлашига ёрдам берадиган тўйимли ва фойдали овқатларни истеъмол қилинг. Иккинчидан, спиртли ичимликлар истеъмолини қисқартиринг».
Шунингдек, у чекишни ташлаш зарурлигини таъкидлади, бу одам COVID-19 билан касалланган бўлса, асоратлар эҳтимолини сезиларли даражада оширади. Бундан ташқари, Тедрос Гебреисус: "Ҳар куни бир соат пиёда юринг, аммо бошқалардан масофа сақланг" деб таъкидлади.
Ҳозир бу ишни қилиш қийин эмас, чунки одамларнинг аксарияти уйда қолишмоқда.
ЖССТ раҳбари 65 ёшгача бўлган одамларга ҳам эҳтиёт бўлиш кераклигини огоҳлантирди. Статистика шуни кўрсатадики, ўрта ёшдаги одамлар вирусни ҳам юқтиришади, тўғри, одамларчалик эмас.
Хулоса қилиб айтганда, Тедрос Гебреисус деярли риск ҳудудидан ташқарида бўлган ёш авлодга мурожаат қилиб, уларни кекса одамлар учун хавфларни камайтириш мақсадида ўз ҳаракатлари учун кўпроқ жавобгарликка чақирди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти вирус устидан ғолиб чиқиш учун ҳаромдан тийилиб туришни тавсия қилмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебреисус спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш коронавирусга қарши туришда ёрдам бериши ҳақида баёнот берди, хабар қилади РБК. Исломда тақиқланган (ҳаром) бу одатлар ўрнига у мунтазам бадантарбия килишни – дарвоқе, намоздаги беш карра ҳаракатларни ҳам енгил бадартарбияга киритиш мумкин – имкон қадар кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказишни маслаҳат берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси